UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

09 янв 10:32
Янгиликлар

Теннис

Онс Жабер Саудия маликасига тегишли брендни реклама қилади

Теглар :  Онс ЖаберKayanee
Тунислик теннис мааликаси Онс Жабер экипировка, яъни спорт либослари бўйича ўз ҳомийсини алмаштирди.

У Саудия Арабистони маликаси Рима бинт Бандар Ал Саудга тегишли Kayanee бренди элчисига айланди. Бу ҳақда "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг уч карра ғолибаси хабар берди. Жабер Саудия Арабистонида фитнес ҳамда соғлом турмуш тарзини янада қарор топтиришга ёрдам беради.

Дунёнинг олтинчи ракеткаси бўлиб турган Онс Kayanee брендига қадар Lotto компанияси билан ҳамкорлик қилган.

"Уни асосий спорт элчимиз сифатида кўриш биз учун катта шараф. Бу ҳамкорлик ўз ичига фақат фитнес мажбуриятларни олмайди. Жабер ёш аёл спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларни халқаро майдондаги ғалабалар сари руҳлантириш учун ёрдам беради", - деди Саудия маликаси.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг