UZ

Сўнгги янгиликлар

21:52Футзал. ЖЧнинг илк учрашувида Нидерландия билан дуранг ўйнадик 0 18:57Конор Макгрегор Оливейра - Чендлер жанги анонсига муносабат билдирди 0 18:41Футзал. Ўзбекистон - Нидерландия. Бошланғич таркибимиз маълум 0 18:25Сунъий интеллект "Олтин тўп" номзодларини ўзбек клублари либосларида тасвирлади 0 18:02Шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз кетма-кет тўртинчи ғалабага эришишди, йигитларимизда эса кутилмаган мағлубият 0 17:40Бироздан сўнг "Алпомиш"да меҳмонлари кардидан машҳур проф бокс турнири бошланади 0 17:25Чендлер Оливейрани мағлуб этса, биринчи рақамли даъвогар бўлишини айтди 0 17:01Шон О'Мэлли - Мераб Двалишвилига қарши. UFC 306 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 16:38Инсайдер: "Канело яна Бивол билан жанг қилмоқчи" 0 16:16Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик" 0 15:55Чендлер нима учун Оливейра билан жангга рози бўлганини айтди 0 15:30Шаҳрам Ғиёсов кўтарилган IBF рейтингига Шоҳжаҳон Эргашев киритилмади 0 15:09Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Вьетнам ва Болгарияга қарши "жанг" учун жуфтликлар маълум 0 14:48Роналду: "Иккита каламуш сабаб фаолиятимни якунламоқчи эмасман" 0 14:27Исроил Мадримов WBА рейтингида пастлади 0

16 сен 09:39
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўқ отувчиларимиз Осиё чемпионатидаги муваффақиятли юришларини давом эттиришмоқда

Ўқ отиш бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилаётган ўқ отиш спорти бўйича 14-Осиё чемпионатида мамлакатимизнинг спорт терма жамоаси таркибидаги Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мерганлари йирик ғалабаларни қўлга киритмоқда.

Жумладан, “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилояти кенгаши ўқ отиш спорти секцияси аъзоси Нигина Саидқулова 21 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида якка тартибда кечган беллашувда 1-ўринни эгаллаб, олтин медал билан тақдирланди. У, шунингдек, жамоавий баҳсда ҳам ғолибликни қўлга киритиб, иккинчи олтин медалга сазовор бўлди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгашининг яна бир спортчиси Нуриддин Нуриддинов 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида якка тартибда кечган мусобақада 3-ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.

Ташкилотнинг Наманган вилояти кенгаши спортчиси Муҳаммад Камолов 21 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида якка тартибда кечган беллашувда 3-ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирланди. Жамоавий баҳсда эса унга 2-ўрин (кумуш медал) насиб этди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент вилояти кенгашининг ўқ отиш секцияси спортчилари Ойбек Асилов жамоавий кечган баҳсда 1-ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Ирода Азимбоева 21 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида якка тартибда ўтказилган мусобақада 2-ўринни қўлга киритди.

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилаётган ўқ отиш спорти бўйича 14-Осиё чемпионати 20 сентябрь куни якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин – 4-11 сентябрь кунлари Россия Федерациясида ўтказилган биринчи МДҲ давлатлари ўйинларида пневматик қуролдан ўқ отиш йўналишида “Ватанпарвар” ташкилоти спортчиси Муҳаммад Камолов фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлган эди.


Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг