UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0 10:45Криштиану Роналду ўзи билан боғлиқ шов-шувли вазият бўйича барчасини айтиб берди 0 10:19UFC Fight Night 290 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 09:47Забит RAF лигаси билан шартнома имзолади. Илк рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 09:14Ўзбекистон крикет федерациясида янги тайинлов 0 08:38Мессининг хайрлашув ўйинида Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ВИДЕО 0 08:06Рамазон Темировнинг вазн рейтингида бир нечта ўзгариш бўлди 0 19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0

15 май 10:47
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионати. Шамсиддин Воҳидов ҳамон иккинчи ўринда, бугун сўнгги тур ўтказилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Осиё чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашяпти. Қитъа чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 33 мамлакатдан 156 нафар иштирокчи медаллар учун дона сурмоқда. 

Осиё чемпионатининг 8-турида ҳамюртларимиз орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турган гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2641) оқ доналарда россиялик гроссмейстер Иван Землянский билан дурангга имзо чекди. Бу очко йўқотилиши унинг чемпион бўлиш имкониятини йўққа чиқарди. Шамсиддин 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни сақлаб қолди. 

Осиё чемпионатида қатнашаётган биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665) оқ доналарда ҳиндистонлик халқаро мастер Асватни мағлубиятга учратди. Бу билан Нодирбек 5,5 очко билан қўшимча коэфицентлар бўйича 14-ўринга кўтарилиб олди. Олтинчи поғонадаги ҳинд шахматчисида ҳам 5,5 очко бор.   

Афсуски, Муҳиддин Мадаминов 8-турда қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Нараянанга ютқазиб қўйди. Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда россиялик Кирил Шубин билан муросага келди. Бу турда ҳамюртларимиздан Ҳумоюн Бегмуратов, Асроржон Омонов, Асилбек Абдулазизов ва Орият Обиджонов рақибларига имкониятни бой берди. Афрузбек Собиров ва Саидхон Ашикмамутовда ғалаба, Миразиз Матёқубов ва Баҳром Бахриллаевнинг партияларида дуранг қайд этилди. 

Мусобақа пешқадами эронлик Бардия Данешвар (2621) 8-турда ҳиндистонлик Пураник Абҳиманю устидан жуда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли Осиё чемпионлигини нақд қилди. Бугун ўтказиладиган сўнгги турда уни дуранг натижа ҳам қаноатлантиради. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бугун сўнгги 9-турда ўзбек классик дербисига гувоҳ бўламиз. Шамсиддин Воҳидов қора доналарда Нодирбек Якуббоевга қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс жаҳон кубоги тақдирини ҳам ҳал қилади. Шамсиддин камида дуранг ўйнаса, ушбу йўлланмани қўлга киритиши мумкин бўлади. Ғалаба эса кумуш медаль ва жаҳон кубоги чиптасини кафолатлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг