UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

13 май 10:59
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионлигини кўзлаётган Воҳидовда муҳим ғалаба, Гулруҳбегим бошчилигидаги етакчи қизларимиз учун "қора кун"

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашяпти. Қитъа чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 33 мамлакатдан 156, аёлларда эса 23 давлатдан 101 нафар иштирокчи медаллар учун дона сурмоқда. 

Эътиборлиси, бунгача Европа қитъаси мусобақаларида қатнашган ва бир муддат турнирлардан четлатилган Россия терма жамоаси шахматчилари ҳам мазкур Осиё чемпионатида медаллар учун кураш олиб боришяпти. 

Осиё чемпионатининг 6-турида ҳамюртларимиз орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турган гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2641) оқ доналарда россиялик гроссмейстер Алексей Гоганов (2511)ни мағлуб этишни уддалади. Осиё чемпионатида қатнашаётган биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665) 6-турда оқ доналарда россиялик гроссмейстер Денис Махнев (2526) билан муросага келди. Муҳиддин Мадаминов (2520) бу сафар қора доналарда БААнинг биринчи рақамли гроссмейстери Салеҳ Салем (2631) билан дуранг қайд эта олди. 

Мусобақа пешқадами эронлик Бардия Данешвар (2621) ғалабали юришини давом эттирмоқда. У бу сафар оқ доналарда ўйнаб, рейтингда ўзидан юқорида турган ҳинд гроссмейстери Мурали Картикеян (2658)ни таслим этди. 

Олтинчи турда ҳамюртларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров (2491) қора донадарда ҳаракат қилганига қарамай, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстер Леон Мендонка (2630) билан дуранг ўйнади. Ҳумоюн Бегмуротов (2461) қора доналарда ҳинд гроссмейстери Нараянан (2598)га имкониятни бой берди. Баҳром Баҳриллаев (2407) ва Асроржон Омонов (2387) рақибларидан устун келишди. Афрузбек Собиров ва Миразиз Матёқубов эса бу турда мағлубият аламини тотиб кўришди. 

Олтинчи турдан сўнг Бардия Данешвар 5,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Россиялик Иван Землянский 5 очко билан иккинчи поғонадан жой олган. Олти нафар шахматчи 4,5 тадан очко жамғариб, кейинги ўринларни банд этишган. Улар орасида Шамсиддин Воҳидов ҳам бор. У қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринни эгаллаган. Муҳиддин Мадаминов 4 очко билан қўшимча коэфицентлар бўйича 12-поғонада бормоқда. Нодирбек Якуббоев ва Муҳаммадзоҳид Суяров ҳисобида ҳам 4 очкодан бор. 

Бугун 7-тур учрашувлари ўтказилиб, унда Шамсиддин Вохидов қора доналарда хитойлик халқаро мастер Янг Зилонгга қарши баҳс олиб боради. Нодирбек Якуббоев қора доналарда бошқа бир Чин юрти шахматчиси Даи Чангрен билан ҳисоб-китоб қилади. Мадаминов оқ доналарда ҳиндистонлик Лука Мендонка синовидан ўтади.  

Афсуски, аёллар ўртасидаги мусобақада қатнашаётган терма жамоамиз аъзолари учун 6-тур омадсиз келди. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова қора доналарда ҳиндистонлик Вантика Агравалга ютқазиб қўйди. Бир муддат АҚШ шарафини ҳимоя қилган Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоаси учун қайтганидан кейинги илк мусобақасида қатнашяпти. У 6-турга келиб илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Гулруҳбегим қора доналарда ўйнаб, ҳиндистонлик рақибаси Нандҳидҳага имкониятни бой берди. 

Бу турда ҳамюртларимиздан Нодира Нодиржонова, Гулдона Каримова, Нилуфархон Имомқўзиева, Барчиной Шокиржонова, Рукия Олимова, Зилола Актамова ва Лилия Белая рақибаларидан енгилишди. Умида Омонова, Одина Олимова, Маржона Маликова, Мадинабону Халилова ва Асал Салимова ғалабага эришди. Моҳим Ўрозмуҳаммедова филиппинлик рақибаси билан дуранг ўйнади. 

Олтинчи турдан сўнг қизларимиз орасида энг яхши натижани Мадинабону Халилова, Афруза Ҳамдамова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова қайд этиб турибди. Ҳар уччала шахматчимиз 4 очкодан жамғариб, кетма-кетликда 13-15 ўринлари банд этишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг