UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0

25 июл 12:24
Янгиликлар

Теннис

Осиё ўйинлари олдидан. Сабина Шарипова билан қисқа суҳбат

Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти Осиё ўйинлари олдидан «Шоҳсупа сари йўл» лойиҳасини ишга туширганидан хабарингиз бор.

Унда терма жамоаларимизнинг етакчи спортчилари бир қатор саволларимизга жавоб қайтаришади. Бугун лойиҳамизда теннисчи, Ўзбекистоннинг бугунги кундаги биринчи ракеткаси Сабина Шарипова меҳмон бўлади.

Нима учун айнан теннис?

Биз спортчилар оиласимиз. Отам ўз вақтида профессионал футболчи, онам эса енгил атлетикачи сифатида фаолият кўрсатишган. Теннисга 7 ёшимда онам илк маротаба олиб борганлар. Спортнинг ушбу тури менга жуда ёққан. Теннисни энг чиройли спорт турларидан бири деб ҳисоблайман. Бошқа йўналишларда ўзимни синаб ўтирмаганман, чунки теннис кўнглимни забт этган. Ўшандан бери мен спортнинг бу турини севиб ўйнайман ва завқ оламан.


Миллий таомлар ёқади

Овқатланиш тартибим ҳақида гапирадиган бўлсам, асосан фойдали таомлар истеъмол қилишни маъқул кўраман. Миллий ошхонамизнинг, айниқса гўштли таомларнинг ашаддий мухлисиман.


Кумирлари ҳақида

Авваллари кумирларимни бирма-бир санаб бера олардим. Энди эса менда улар йўқ. Чунки, бугун ўз вақтида ҳавас қилган спортчиларим билан бирга мусобақаларда иштирок этяпман. Теннис кортида уларга қарши кураш олиб боряпман.

Чемпионлик сири

Ҳеч бир инсон чемпион бўлиб туғилмайди. Бунинг учун узоқ вақт ва машаққатли меҳнат талаб этилади. Асосийси, спортчида бунинг учун кучли истак ва иштиёқ бўлиши лозим.


Бўлажак Осиё ўйинлари олдидан

Жакартадаги Осиё ўйинлари ўз салоҳиятимни намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир. Мусобақада совриндорлар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламан. Ўйинларга тайёргарлик жадал суратларда давом этмоқда. Турли мусобақаларда иштирок этиб, ўз маҳоратимни оширишга ҳаракат қиляпман. Осиё ўйинларида юқори савияда қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчиман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг