UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0

28 сен 09:05
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё паралимпиячиларининг биринчи анжумани декабрда ўтказилади

Теглар :  ПаралимпияОсиё
Осиё паралимпиячиларининг биринчи виртуал анжумани 2020 йил 2-3 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуман 3 декабрда Халқаро имконияти чекланган инсонлар кунига бағишланади.

Осиёнинг барча 44 та миллий паралимпия қўмиталарининг вакиллари анжуманда иштирок этиш ва барча соҳаларни, шу жумладан, бўлажак Ўйинлар тўғрисидаги маълумотлар, хотин-қизларнинг спортда иштирок этишларини кенгайтириш каби масалаларни муҳокама этишга таклиф қилинади.

Осиё паралимпия қўмитасининг президенти (АPC) Мажид Рашид шундай деди: “Биз паралимпия спорти ёрдамида Осиёни қандай инклюзив (биргаликда бўлиш) қилиш юзасидан аниқ тасаввурга эгамиз. Биз спортчиларимизни фаолиятимизнинг марказига қўйганмиз ва минтақамиз тарихида биринчи марта спортчилар анжумани ўтказилишини эълон қилишдан мамнунман. Бу атлетларимизга уларнинг спортдаги муваффақиятларига ёрдам бериши мумкин бўлган, қарорларимиз юзасидан фикр алмашадиган майдон бўлади”.

Шунингдек, унда қатор экспертлар турли мавзуларни муҳокама этишда иштирок этади. Анжуман Жанубий Корея Паралимпия қўмитаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Мамлакат қўмитаси COVID-19 пандемиясидан аввал анжуманни ўзларида ўтказишни таклиф этганди.

Анжуманга рўйхатга олиш 23 сентябрдан бошланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг