12 июл 12:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Оскар де ла Хойя: "Мен Мейвезер ёки Сауль Альварес билан жанг қилмоқчиман"
Бокс бўйича олти вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, сентябрь ойида рингга қайтадиган 48 ёшли Оскар де ла Хойя ўз режалари ҳақида гапирди.
Афсонавий боксчи Майк Тайсон подкастида де ла Хойя бир нечта жанг ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.
"Фаолиятингизни тугатсангиз, ўзингизни кераксиздек ҳис қиласиз. Мен қайтиб келаман. Эҳтимол, жанг қилиш менинг ҳаёт эликсиримдир. Ва, умуман олганда, Майк, мени қайтишга туртки берган сиз эдингиз, мен Рой Жонс билан бўлган жангингиздан кейин шундай қарорга келдим. Мен ҳам буни қилишни хоҳлаётганимни англадим.
Мен иккита кўргазмали жанг ўтказишни истайман, кейин - Флойд Мейвезер ёки Канело билан тўлиқ 12 раундлик тўқнашувга чиқишни ҳам”, - деди де ла Хойя.
Ҳавола :
Манба : Championat.com
Фикрлар