UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

07 янв 15:52
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Илҳомжон Баҳромовни табриклаймиз!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илҳомжон Баҳромов 24 ёшни қарши олмоқда.

Илҳомжон Баҳромов 1997 йил 7 январь куни Самарқанд вилоятида туғилган. Спортчилар оиласида дунёга келган Илҳомжон юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 

2014 йил Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи ўсмирлар Олимпия ўйинлари ғолиби бўлди ва 2019 йил катталар ўртасида Осиё чемпионатида ҳам терма жамоамиз ҳисобига яна бир олтин медални тақдим қилган. Курашчимиз фаолияти давомида яна бир қатор бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда ҳам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Илҳомжон Баҳромовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг