UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Таэквондочиларимиз катта таркибда WТ Президенти кубогида қатнашишади 0 13:28Рейндерснинг "Ал Қодисия"даги маоши маълум 0 12:59Махачев Гэррини энг хавфли рақиб деб ҳисобламайди 0 12:31UFC 330 турнирининг тўлиқ карди: Ислам Махачев – Йен Мачадо Гэрри 0 12:03Махачев Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида гапирди 0 11:33"Барселона" кузатиб бораётган уч нафар ҳимоячи номини маълум 0 10:55Мераб Двалишвили: "Пётр, тирикмисан?" 0 10:28UFC 330 матбуот анжуманида Йен Гэррини ҳуштакбозлик билан кутиб олишди, Махачев бунинг сабабини тушунтирди 0 09:49Хабиб Нурмагомедов фаолиятидаги энг қийин жангни айтди 0 09:20Роналду имиджини ўзгартирди + ФОТО 0 08:56Боксчимиз рақибидан 13,6 кг енгил тош босди, камар учун жанг қиладиган Мирзахалилов меъёрни бажарди + ФОТО 0 08:32Ислам Махачев Йен Гэрри билан жангдан кейин тез қайтмоқчи 0 21:57Двалишвили Нурмагомедовга "ответ" қилди: "Сизлар майда одамсизлар" 0 21:29"Милан" 4 футболчисини трансферга қўяди 0 20:55"Туран жангчиси" UFC`дан четлатилди 0

24 окт 16:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Остиндаги UFC турнири жангларидан бири бекор қилинди

2 декабрь куни АҚШнинг Техас штати Остин шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

Ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар Жаред Каннонир машғулот вақтида тиззасидан жароҳат олди. Бунинг натижасида унинг Роман Долидзега қарши жанги бекор қилинди. 

"Пайшанба куни жарроҳлик столига ётаман. Тиззамнинг мушак боғламалари узилиб кетди. Декабрь ойидаги жангим ўтказилмайди. Бу ҳақда UFC`дагиларни ҳам огоҳлантирдим. Улар бундан хабардорлар", - дея Каннонирнинг сўзларини келтиради MMAJunkie. 

Жареднинг айтишича, унга Пауло Костанинг ўрнига Хамзат Чимаев билан жанг қилиш таклифини беришган экан.

"Менга Чимаевга қарши октагонга чиқиш таклифи билан қўнғироқ қилишди. Менежеримга "ҳа" деган жавобни айтишга улгурмай, машғулотда жароҳат олиб ўтирибман. Менга 10 октябрь куни қўнғироқ қилишган эди", - деди Канонир. 

Роман Долидзе омадсиз жангчи бўлиб қолмоқда. Аввалроқ унинг Дерек Брансон билан жанги бекор бўлганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг