11 ноя 10:48
Янгиликлар
Отабек Холматов Колумбияда бир ҳафта ичида иккинчи жангини ўтказди
Холматов (7-0) проф рингдаги еттинчи жангида колумбиялик Эстевин Эреррага қарши рингга кўтарилди ва рақибини кутилганидек муддатидан аввал мағлубиятга учратди. Отабек 7 та жангнинг барчасини нокаут билан якунлаган бўлса, Эрерра 12-жангида ҳам нокаут билан ютқазди.
Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, Холматов бир ҳафта аввал айнан Сантьяго де Толу шаҳрида бошқа бир колумбиялик – Педро Рамиресни ҳам муддатидан олдин мағлубиятга учратган эди.
Отабек Холматов 10 кундан сўнг яна битта жанг ўтказади. Чарм қўлқоп устамиз 20 ноябрь куни АҚШнинг Майами шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида доминиканлик тажрибали боксчи Хуан Карлос Пенага қарши рингга чиқади.
Қизиғи, ҳамюримиз 13 август куни Марселло Уильямс, 27 августда Карлос Овандо, 10 сентябрда Роберто Лопес, 23 октябрда Хуан Габриэль Медина, 28 октябрь куни Пабло Гомес, 4 ноябрда эса Педро Рамиресни нокаутга учратган эди.
Фикрлар