UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21«Манчестер Сити»нинг яна бир етакчиси бир ойга сафдан чиқди 0 18:58Усикнинг жамоаси реванш олдидан Фьюрига талаб қўйди 0 18:34Octagon 68 турнири қайси телеканалда трансляция қилиниши маълум 0 18:00Усик - Фьюри жанги учун 500 тага яқин чипта сотилмай қолди 0 17:30"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди 0 16:55Владимир Кличко: "Умид қиламанки, Усик мени нафақада олиб қолади" 0 16:16Тайсон Фьюри: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 15:00Александр Усик: жанглар статистикаси, рекорд, ғалаба ва мағлубиятлар 0 14:37"Ал Насср" етакчиларидан бири Европага қайтмоқда 0 14:16Усик - Фьюри. Тайсон рақибидан 25 кг оғир чиқди 0 13:34Кадетларимиз Қозоғистондаги қўшма ўқув-машғулот йиғинида иштирок этяпти 0 13:13Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради 0 12:52Бугун узоқ кутилган Усик - Фьюри реванш жанги ўтказилади (жанг вақти, кард ва трансляция) 0 12:3123 декабрь куни Олимпиада йилининг энг яхшилари эълон қилинади 0 12:10Жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди 0

03 июл 21:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отасиз ўтган бир йил. Бу вақт давомида Хабибнинг ҳаётида нималар ўзгарди?

2020 йил 3 июль куни катта Нурмагомедов бизни тарк этди.

Фарзандининг ҳаётини ўзгартирган трагедия

Бир йил олдин мана шу кунда барча оммавий ахборот воситалари Абдулманап Нурмагомедовнинг вафот этганини маълум қилишди. UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг ўша вақтдаги буюк мураббийи ва отаси коронавирус оқибатларидан қазо қилди. Бу нафақат Россия ММАси, балки дунё учун ҳам катта йўқотиш бўлди. UFC президенти, Тони Фергюсон, Жорж-Сен-Пер ва Даниель Корме ҳаттоки Хабибнинг ашаддий рақиби Конор Макгрегор ҳам фожиа ҳақида гапиришди. Бироқ Нурмагомедов кетганидан кейин оиладаги бўшлиқни унинг яқинлари ҳис қилди. Драма Хабибга қандай таъсир қилди?


Гетжи билан жанг ҳамда спортдан кетиш

Катта Нурмагомедов вафот этган пайтларда Хабиб енгил вазн тоифасидаги UFCнинг вақтинчалик чемпиони Жастин Гетжи билан жанг қилиши керак эди. Бироқ фожиадан кейин бургутнинг фаолиятини тугатиши ҳақида миш-мишлар тарқала бошланди. Жангчининг менежери буни рад қилди. UFC президенти лига юлдузига кейинроқ қўнғироқ қилишни, ҳозирча, уни ўз ҳолига қўйишни маъқул кўрди, Хабибнинг ўзи эса бу ҳолатга ҳеч нарса демади. Ниҳоят, июлнинг охирига келиб россиялик сукунатни бузди ва машғулотларга қайтганини маълум қилди. Шундан сўнг Гетжи билан тез орада бўладиган қарама-қаршилик ҳақида суҳбатлар бошланиб кетди. 

Нурмагомедов  машғулотларини илк бора отасисиз ўтказишни бошлади. Бу катта хавф ҳамда нотинчлик эди. Чунки Хабибнинг отаси унга ҳам ақлан, ҳам жисмонан жиҳатдан ёрдам берар эди. 

Барча қийинчиликларга қарамасдан бу кураш бўлиб ўтди. Жанг Абу-Дабидаги «Жанглар ороли»да UFC 254 турнирида бўлиб ўтди. Хабиб иккинчи раундда ғалаба қозонди ҳамда чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Шундан сўнг у ўз ҳис-туйғуларини ва кўз ёшини тийиб тура олмади ва октагондан чиқмай туриб, фаолиятини тугатиши ҳақида нутқ сўзлади. 

Хабиб: «Бу охирги жангим. Мен октагонга отамсиз чиқишни истамайман. Бу биринчи ва охиргиси. UFCдан менга Жастин билан бўладиган жангни таклиф қилишганида, уч кун онам билан гаплашдим. У отамсиз жанг қилишимни хоҳламади. Онамга бу охирги жангим бўлишига ваъда бердим. UFCдан бир истагим бор. Мени P4P рейтенгида биринчи ўринга қўйишсин. UFC, бунга лойиқман. 29-0, UFCда 13 ғалаба ва ММА да 29 муваффақиятга эга енгилмас чемпионман. Ташкилот раҳбарятига, Лоренсо Фертитега, Дана Уайтга ва албатта Жо Силвани ҳам унутганим йўқ, хуллас, мен билан шартнома имзолаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. 

Тоғда жойлашган қишлоқнинг оддий йигитиман. Дунёда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган одамлигимни айтишганида ишонмаганман. Шунчаки, отам билан бирга чемпион бўлишни истаган эдим. Барчаси бунақа ўзгариб кетиши ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Агар ота-онангиз бўлса, уларнинг ёнида бўлинг. Ёнимда фақат энди онам қолди. Вақтимни у билан ўтказишни истайман», - деб айтган эди. 

Шундан сўнг Хабибнинг қайтиши ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалди. UFC президенти Хабиб буларнинг барчасини ҳиссиётга берилганлиги сабабли айтганини ҳамда ҳали унинг ўйлаб кўриши ҳақида кўп такрорлади. У билан бир неча марта келишишга уриниб кўрди, бироқ бургутни кўндиришни уддасидан чиқа олмади. UFC собиқ чемпионининг айтишича, Уайт Нурмагомедов қайтишидан умидвор. Отасининг ўлимидан кейин машҳур жангчининг ҳаёти тубдан ўзгариб кетди, худди «олдин» ва «кейин» каби. 


Бизнес режалар

Хабиб Нурмагомедов фаолиятини тугатганидан сўнг бизнес билан шуғулланишни бошлаб юборди. У бир вақтнинг ўзида бир нечта лойиҳани амалга оширди. Ўтган йили декабрь ойида бир миллион долларга GFC лигасини сотиб олди, унинг отаси фахрий президент эди. Нурмагомедовнинг ташкилоти ривожланиб бормоқда. Лига ҳар бир турнирга қўшилишни давом эттиряпти. Ташкилотнинг энг яхши жангчилари учун UFC сари йўл бошқаларга қараганда қийинчилик туғдирмайди. Шунингдек, Eagle FC'да яқин орада яхши жангчилар янада кўпаяди. Ҳозирда, Нурмагомедовнинг бу лойиҳасини муваффақиятли деб айтиш мумкин. 

Бундан ташқари, бургут янги уяли алоқа оператори - Eagle Mobile'ни ҳам ишга туширди. 2023 йил охирига қадар Нурмагамедов 2 миллионга яқин мижозни жалб қилишни режалаштирган. Шунингдек, Хабиб ўзининг программаси орқали машғулот қилиш мумкин бўлган ОctаЗоне дастури устида ҳам ишлаяпти. Булардан ташқари, у фитнесс залларини ҳам йўлга қўйяпти. Умуман олганда, ўтган йил UFC собиқ чемпиони учун жуда кўп лойиҳаларга эга бўлди. 

Жанжаллар 

Йиллар давомидаги фаолиятида Хабиб бирон марта ҳам ўз хоҳиши билан жанжалларга аралашмади. Буларга Диас билан бўлган тўқнашув, Артём Лобовнинг юзига урилган зарба, Нурмагомедов бўлган автобусга Конор Макгрегорнинг ҳужуми ва ирландиялик билан жангдан кейин қафасдаги афсонавий сакраш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Жангчи ўзига ва яқинларига қилинган ҳар қандай ҳужумни жиддий қабул қилди ҳамда ўзининг муносабатини ҳам билдирди. 

Отасининг ўлимидан кейин кўп нарса ўзгарди. Хабиб ўзининг ҳаракатлари билан гуруҳига наъмуна бўлишини тушуниб етди ва анча хотиржам бўлишга эришди. Масалан, август ойида бургутдан уни ҳар томонлама ҳақорат қилган Анубис лақабли ММА жангчисининг қўшиғи ҳақида нима деб ўйлашини сўрашганда, Хабиб бундай хабарларга эътибор беришни истамаслигини айтди. 

Яқинда бўлган Рамзан Қодиров ва Хамзат Чимаевнинг сўзларига муносабатни эса ҳамма билади. Эслатиб ўтамиз, Чечинистон раҳбари бургутни UFCнинг лойиҳаси деб атаган бўлса, Чимаев собиқ чемпионнинг лигасини бузишга тайёрлигини маълум қилди. Агар булар 2-3 йил олдин бўлганда Нурмагамедов ҳеч бўлмаганда Чимаевга ўзининг жиддий муносабатини билдирган бўлар эди. Бироқ  бу сафар Хабиб дипломатлардек ҳаракат қилди ва қарама-қаршиликка йўл қўймаслик учун тинчланди. 

Ҳатто унинг амакиваччалари Абубакар, Усмон ва Умар ҳам ўша вазиятда қаршилик кўрсата олмади. Хабиб уларга наъмуна бўлиши кераклиги учун ҳам индамади. Бироқ бу тинчлик жанжалдан ҳам кучли кўринди. Бундан кўринадики, отасининг вафотидан кейин Хабиб қарорларини босиқлик билан қабул қилишни бошлаган. 


Мураббийлик 

Абдулманап Нурмагомедовдан кейин Хабиб ўз кучи ва имкониятларидан келиб чиқиб вазифаларини зиммасига олди. Фахрий мураббий шогирдлари билан тинимсиз ишлар эди. Энди буни собиқ UFC чемпиони қиляпти. Нурмагомедов Умар, Усмон ва Абубакарларнинг машғулотини доимий кузатиб боради, шунингдек у ҳар доим Ислом Махачев, Зубайра Тухугов, Тагир Уланбеков ва Eagle FC лигаси жангчиларининг ёнида. 

Хабиб укаси Умар UFCда дебютини ўтказганда, бурчакда уни кузатиб турган эди. Шунингдек, бургут Махачев ва Абубакар муваффақиятсизликка учраганида ҳам уларнинг ёнида эди. Бундан ташқари, Усманнинг Беллатордаги фаолиятини ҳам диққат билан кузатиб боради. 

Яқин ҳафталарда Абубакар Нурмагомедов, Ислам Махачев ва Усмон Нурмагомедов ўзининг жангини ўтказишади. Хабиб ҳозир уларнинг тайёргарлиги ва бошқа яқинларининг машғулотлари билан банд. Кўриниб турибдики, энди у отасининг шогирдлари учун алоҳида масъулиятни ҳис қиляпти. Тез орада Хабибни уч жангчининг ёнида кўришимиз мумкин бўлади.

Бургут мураббийлик билан шуғулланмаслигини айтади, бироқ жамоаси учун қўлидан келганча ёрдам беради. Хабибнинг барча маслаҳатлари ўз вақтида ва керакли жойда бўлишини ҳам унутмаслик керак. Шуниси аниқки, Кичик-Нурмагомедов буюк отасининг истеъдодини ўзига мерос қилиб олган.


championat.com сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг