UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Қаҳрамоновда ғалаба, Нурматовда эса... ACA 194 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 07:30"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди 0 20:42ACA 194. Холмурод Нурматовнинг россиялик тажрибали рақибга қарши жанги якунланди 0 19:35Таэквондо бўйича Жаҳон чемпионатининг илк кунида Мавлонов ва Мирабзалова иштирок этади 0 19:07Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги жанг бир раунд ҳам давом этмади 0 18:51Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди 0 18:30WBC ярим ўрта вазндаги рейтингини янгилади, Ғиёсов борми? 0 17:59ХОҚ исроиллик спортчиларни мамлакатга киришини рад этгани учун Индонезияни байкот қилишга чақирди 0 17:36БУМ! Тарихда илк бор ўзбекистонлик спортчи Дана Уайтнинг шапалоқлар Лигаси — Power Slap'да қатнашади! 1 17:12"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда 0 16:48Оғир атлетикачиларимиз ҳам ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Баҳрайнга жўнаб кетишди 0 16:25Бриллиант Лиганинг 2026 йилги мавсум учун тақвими эълон қилинди 0 16:02Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулазиз бин Турки ал Файсал билан учрашди (ФОТО) 0 15:39Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди 0 15:18Нурмагомедов Двалишвили ҳақида: "У реваншда нима бўлишини билади" 0

17 сен 13:19
Янгиликлар

Теннис

"Ўтган йили "Ролан Гаррос"да Федерер аввалгидек эмаслигини пайқагандим". Денис Истомин Рожернинг кетишига муносабат билдирди

Жаҳоннинг собиқ 33-ракеткаси Денис Истомин "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 20 карра чемпиони Рожер Федерернинг фаолиятини якунлагани ҳақида фикр билдирди.

— Рожер жуда узоқ ва ажойиб фаолиятга эга бўлди. У тарихдаги энг зўр ўйинчилардан бири. Теннисга янги ҳомийларни олиб келгани, унинг фаолиятида теннис машҳурликка эришгани учун Федерерга катта раҳмат айтмоқчиман. Албатта, мен у билан бир даврда ўйнаганимдан фахрланаман. У билан ўйин ўтказиш менга насиб этди - уларнинг ҳар бири менинг ёдимда қолади.

— Ўтган йили у билан "Ролан Гаррос"да ўйнагансиз. Унинг кетаётганини ҳис қилдингизми?

— Қайсидир маънода, ҳа. Унинг муносабати энди аввалгидек эмаслигини пайқадим. У унчалик ҳам тез ҳаракат қилмаётган эди. Лекин бу нормал ҳолат, у ҳали ҳам ёшига қараганда ажойиб ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Афсонавий Рожер Федерер фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Маълумот учун, ўзаро учрашувларда Федерер Истомин билан саккиз бор тўқнаш келган ва барчасида ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг