23 авг 16:45
Янгиликлар

Ўзбек боксчиларининг жаҳон чемпионатларидаги иштирокларига оид фактлар
-Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кунга келиб ЖЧларда медаллар жамғариш бўйича ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.
-Вакилларимиз илк маротаба 1993 йилда Финляндияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этганлар.
-Бугунги кунга келиб, ўзбек боксчилари жаҳон чемпионатларида 12 маротаба қатнашганлар.
-Гамбургдаги ЖЧ вакилларимиз учун 13-жаҳон чемпионати бўлади.
-Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатларида 5 та олтин, 10 та кумуш ва 15 та бронза медалларини қўлга киритганлар.
-Бунгача 4 нафар боксчимизда жаҳон чемпионлиги унвони бор. Улар: Муҳаммадқодир Абдуллаев, Ўткирбек Ҳайдаров, Руслан Чагаев ва Аббос Атоевлар.
-Аббос Атоев ҳозирча икки маротаба жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлган ягона боксчимиздир.
-1999 йилда Хьюстонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати терма жамоамиз учун омадли кечган: Ўшанда Муҳаммадқодир Абдуллаев ва Ўткирбек Ҳайдаровлар жаҳон чемпионлигини қўлга киритгандилар. Тўлқинбой Турғунов эса кумуш медали соҳибига айлангандилар.
-Сўнгги жаҳон чемпионатида (Доҳа) Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медаль қўлга киритган: 3 та кумуш, 3 та бронза.
Ва яна сўнгги факт: Рио Олимпиадасида тенгсиз деб топилган Ўзбекистон бокс терма жамоаси хеч қачон жаҳон чемпионатларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалламаган. Вакилларимиз ушбу кўрсаткич бўйича рекордни айнан Гамбургдаги жаҳон чемпионатидан кейин янгилашларига умид қилиб қоламиз!
Фикрлар
утрар-утмас AIBAдан хат келган, медални декабр ойида кайтаришни ва 10 минг доллар штрафи билан. Чемпионатдан кейин Америкаликлар Кубаликларга Чагаевни профида тушган жангларини (2та жангда тушган) касетасисини беришади ва Куба AIBAга протест ёзади. 2001 йилда Чагаев яна чемпион мира булганда олдинги медални хам кайтаришади ва Чагаев 2 марта Жахон чемпиони хисобланади.