UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

09 янв 13:29
Янгиликлар

Теннис

Ўзбек теннисчилари янги мавсумни қаерда бошлашади?

Теглар :  Теннис
Теннис мавсуми старт олмоқда.

Телеграмдаги Теннис янгиликлари канали январь ойида халқаро мусобақаларда иштирок этадиган эркак теннисчиларимиз рўйхати билан таништириб ўтди. 

Унга кўра, Денис Истомин ва Ҳумоюн Султонов 13-19 январь кунлари Бангкокда старт оладиган "Bangkok Challenger 80" мусобақасида иштирок этиш учун ариза беришган. Ҳар иккала теннисчимиз мусобақанинг асосий тўрида иштирок этишади.

Санжар Файзиев 20-26 январь кунлари Германиянинг Нуслох шаҳрида бўлиб ўтадиган М25 мусобақасида иштирок этиш орқали мавсумни бошлайди.

Жўрабек Каримов, Саидаъло Саидкаримов, Сергей Фомин ва Олимжон Набиевлар эса 20-26 январь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган М15 "Фьючерс" мусобақасида иштирок этишади.

Янги бошланаётган мавсумда барча теннисчиларимизга улкан зафарларни тилаб қоламиз. Унутманг ҳар бирингиз биз учун қадрлисиз. Қандай натижаларни қайд этишингиздан қатъий назар биз сизга мухлислик қилишда давом этамиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг