UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

25 дек 11:15
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон чемпионати финалига келган Адлия вазири ғолибларни тақдирлади

Пойтахтимизда баскетбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди.

2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган ушбу мусобақада 9та жамоа учта гуруҳда бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

А гуруҳидан Наманган, Навоий ва Фарғона вилояти, Б гуруҳидан Тошкент шаҳри, Андижон ва Хоразм вилояти, С гуруҳидан эса Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилояти жамоалари ўрин олишди. Афсуски йилнинг сўнгги мусобақасига Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари жамоалари етиб келишмади.

Мусобақа Низомига кўра, ўз гуруҳларида ғолиб чиққан ҳамда 2-ўрин эгалари орасида энг яхши натижа қайд этган жамоалар ярим финалга йўл олишди.

Гуруҳ баҳслари натижалари:

А гуруҳи

Наманган – Навоий – 41:36

Фарғона – Наманган – 19:48

Навоий – Фарғона – 41:21

Б гуруҳи

Тошкент ш. – Андижон – 40:52

Хоразм – Тошкент ш. – 33:28

Андижон – Хоразм – 30:22

С гуруҳи

Самарқанд – Тошкент вил. – 42:12

Тошкент вил. – Сирдарё – 12:35

Сирдарё – Самарқанд – 25:40

Шу тариқа ярим финалга Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятлари гуруҳ ғолиби бўлиб, навоийлик ўсмирлар эса энг яхши 2-ўрин соҳиби сифатида йўл олишди.

1/2 финал

Самарқанд – Андижон – 36:33

Наманган – Навоий – 55:31

3-ўрин учун

Навоий – Андижон – 22:21

Финал

Наманган – Самарқанд – 49:36

Мусобақанинг финал ўйини ва ғолибларни тақдирлаш маросимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, Ўзбекистон баскетбол федерацияси президенти Руслан Давлетов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари Дилноза Каттахонова ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар ташриф буюрди.

Тадбирда сўзга чиққан инсонлар аввало анчайин мураккаб кечган жорий йилда спортда мана шундай ютуқларга эришган ёшларни самимий қутлар экан, уларни яқинлашиб келаётган Янги йил билан ҳам муборакбод этишди ва 2021 йилда янада ёрқин ғалабаларга эришишларини тилашди.

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг