UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

20 авг 13:46
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлиги муҳокама қилинди

Теглар :  Аичи-Нагоя-2026
Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари старт олишига қарийб бир ой қолди.

Шу муносабат билан Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирокида бўлажак йирик комплекс мусобақага, шунингдек, “Президент Олимпиадаси”нинг финал босқичига олиб борилаётган тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларидаги иштироки, спортчиларнинг тайёргарлик ҳолати ва мусобақадаги имкониятлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Хусусан, делегациямиз қатнашаётган спорт турлари ҳамда уларнинг имкониятлари ҳар бир атлет кесимида муҳокама қилинди ва батафсил кўриб чиқилди. Масъулларга мусобақада муносиб иштирок этиш, барча спорт турида максимал натижа учун курашиш вазифаси белгиланди.

Шунингдек, “Президент Олимпиадаси” финал босқичини юқори савияда ташкил этиш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди. Финал дастурига киритилган спорт турлари, беллашувлар ўтказиладиган иншоотлар, меҳмонларни жойлаштириш, ареналарни безатиш ҳамда ташкилий ишлар билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Йиғилиш якунида ҳар икки йирик спорт тадбирига тайёргарликнинг барча йўналишлари бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг