UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0

27 апр 14:26
Янгиликлар

Каратэ

Ўзбекистон каратэ миллий федерациясидан янги акция: видеороликлар танловида иштирок этинг ва ғолиб сифатида 10 миллион сўмни қўлга киритинг!

Теглар :  Каратэ
Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси республикамиздаги барча ҳудудий федерациялар ҳамда улар таркибидаги спорт клублари учун махсус совринли танлов эълон қилади.

Сиз аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича давлатимиз сиёсатига ҳамоҳанг тарзда, шунингдек, Олимпия оиласига кирувчи каратэ спортига ўсиб келаётган ёшларни кўпроқ жалб этиш, уларда каратэ спорт турига алоҳида меҳр уйғотишга қаратилган махсус видеороликлар тайёрланг ҳамда Ўзбекистон каратэ миллий федерациясининг махсус совринига эга бўлинг!

Видеороликларда ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланиб, юқори мақсадларни кўзлаётган умидли ёшларнинг иштиёқи ва маълум натижаларга эришган спортчиларнинг бой тажрибасини умумлаштира олсангиз – ғолиблик айнан сизники бўлади.

«Янги Ўзбекистон – ўзбек каратэсининг янги даври», «Мен каратэни севаман» ва «Биз оммавийликда биринчимиз» тарғибот шиорлари остида сиз томонингиздан тайёрланиб, энг яхши дея эътироф этилган видеороликлар мамлакатимиздаги телеканаллар орқали намойиш этилиши кўзда тутилган. Шундай экан, видеороликларнинг нафақат мазмуни, балки сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Видеоролик каратэ спортининг жозибадорлигини кўрсатиб бериши ва табиат билан ҳамоҳанг кўринишда бўлиши, шунингдек, юртимизнинг тарихий обидалари ва замонавий иншоотлари фонида тасвирга олинган бўлиши талаб қилинади.

Энг яхши дея эътироф этилган видеороликлар кетма-кетликда 10 000 000 сўм (1-ўрин), 5 000 000 сўм (2-ўрин) ва 3 000 000 сўм (3-ўрин) миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланади. Ғолиб ва совриндорлар 15 кун ичида эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг