UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

20 апр 11:06
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўзбекистон кубоги. Андижонда мерганлар беллашмоқда

Андижонда спортнинг ўқ отиш тури бўйича Ўзбекистон кубогининг иккинчи босқич баҳслари давом этмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Дастурдан ўрин олган пневматик милтиқдан 10 метрлик масофадаги нишонга ўқ узиш бўйича ўтган ВП6 машқларида ғолиблик учун кескин кураш Андижонлик Муштарий Тожиматова, Фарғоналик Марина Меркулова, Сурхондарёлик Наталия Сластён, пойтахт вилояти вакилалари Зайнаб Пардабоева ҳамда Шахноза Турғуновалар ўртасида кечди. 

Айниқса дастлабки ўқ узишларда рақибаларидан кам очко тўплаган андижонлик Робияхон Миркомилованинг якунда кучли тўртлика киргани, Шахноза Турғунованинг кучли учлик учун муносиб маҳорати мутахассислар томонидан эътироф этилди. 

Якунда ғолиблик учун курашда 229 очко тўплаган Тошкент вилояти вакиласи Зайнаб Пардабоева биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса Наталия Слостёнга насиб этди. У 227 очко жамғарди. 

- Ўзбекистон кубогида ғолиблик учун кураш жуда қизғин кечмоқда. Кичик хато етакчи номини ўзгартириб юбориши мумкин. Бу дастлабки кунги баҳслардаёқ ўз исботини топди. Бундан беш-олти йил илгари мусобақа ярмида ким биринчи ўринни олиши мумкинлиги ойдинлашарди. Энди эса нишонга энг сўнгги ўқ отилишини кутяпмиз, - дейди мусобақа бош ҳаками Шокир Набиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг