UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

04 сен 18:03
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Ўзбекистон МДҲ ўйинларида медаллар жамғариш бўйича нечанчи ўринда?

Хабарингиз бор, шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида МДҲ ўйинлари давом этмоқда.

Илк бор ташкил этилаётган мусобақанинг бугун иккинчи кунги баҳслари ўтказиляпти. Айни шу дақиқаларга келиб Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 8 тага етган. Иккита кумуш ва 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб турибмиз. Кеча мусобақанинг биринчи куни юнон-рум курашчиларимиз 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишган эди.

Бугун эса боксчиларимиздан тўрт нафари ярим финалга етиб келди ва бу босқичда рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди. Бу билан делегациямиз ҳисобига яна 4 та бронза медали қўшилди. Ўғил болалар ўртасида Умидилло Абдурасулов (-60 кг), Жаъфарбек Шаҳбозов (-66 кг), қизларда Узукжамол Юнусова (-52 кг) ва Гулдана Тилеубергенова (-54 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. 

Кутилганидек, Россия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича пешқадамлик қиляпти. Мусобақа мезбонлари ҳозиргача 5 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритиб улгуришди. Учта олтин, 1 та кумуш, 7 та бронза медалига эга Озарбайжон иккинчи, 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини расмийлаштирган Беларусь терма жамоаси учинчи поғонадан жой олган. Қозоғистонлик спортчилар эса 3 та кумуш, 15 та бронза медали билан 4-ўринни банд этишган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
04 сен 21:11:01
Bulent
Yana azar va qozoqlardan meyin medallar buyicha kaz oldinda ekan
   
04 сен 18:47:06
Javohirjon
Dabdalaku boksyorlarga nma bölyapti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг