UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0 08:11Илья Сибирцев яна бир дастурда Ўзбекистон рекордини янгилади 0 07:30WBC Адамесга титулсиз жанг ўтказишга рухсат берди 0

01 фев 21:18
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Ўзбекистон МОҚ вакиллари Пекин шаҳрига етиб боришди

Яна 3 кундан сўнг, аниқроғи 4 февраль куни Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинлари старт олади.

Унда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 91 мамлакат вакиллари орасида Ўзбекистон делегация ҳам иштирок этади. Бугун Ўзбекистон делегациясидан ўрин Миллий Олимпия қўмитаси вакиллари - Халқаро алоқалар департаменти бош мутахассиси, Ташкилий қўмита билан алоқаларга масъул Нозим Атакулов ҳамда Қўмитанинг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар департаменти бош мутахассиси, матбуот хизматига масъул Нурали Йўлдошевлар Пекин шаҳрига етиб боришди. Ишчи гуруҳи дастлабки текширувлардан муваффақиятли ўтишди. Асосийси вакилларимиз соғ-саломат.

Бу йилги қишки Олимпиадада тоғ чанғиси спортида Комилжон Тўхтаев юртимиз шарафини ҳимоя қилишидан хабарингиз бор. Спортчимиз 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда эса слалом дастурида ўз чиқишини намойиш этади. Табиийки, очилиш маросимида ҳам у байроқдоримиз бўлиб, “Қуш уяси” стадионига делегациямизни бошлаб чиқади.

Ҳозирги кунда Комилжон Тўхтаев Италияда бўлажак Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. Режага кўра спортчимиз ҳам бугун Милан шаҳридан тўғри Пекинга йўл олиши кўзда тутилган. Унинг италиялик мураббийи Маттиа Жианесси эса 9 февраль куни Хитойга етиб боради. Спортчимизнинг Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги ва делегациямизнинг мусобақадаги иштироки давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Режага кўра, бугун ишчи гуруҳи Пекиндаги Олимпия шаҳарчасида қолиб, спортчимиз ва унинг мураббийнинг ташрифи учун тайёргарлик кўради. Эртага эса ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев мусобақада иштирок этадиган Янцин шаҳрига бориб жойлашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 фев 21:52:23
bekzodmatkarimov09@gmail.com
Иштирокчи 1та делегатция 10 комедияку
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг