UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

15 ноя 18:09
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси: "Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрмадим"

Тан олиш керак, Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги Қатардан қабул қилиб олган аламли мағлубияти барчанинг хафсаласини пир қилди.

Яна нима бўлиши керак? Аҳир, энг муҳим баҳсдаги мағлубият кимга ҳам ёқади дейсиз. Футбол мутахассисларида турлича фикр, журналистларда ўзгача қараш. Биз бу борада яхшиси яшил майдонда терма жамоа либосида тўп тепган Санъат Шиховга юзландик.  

- Қатардан худди шундай ўйин кутган эдим. Сабаби улар уйда, ўз майдонида ҳаракат қиларди. Биз билан ҳам ҳисоб-китоб қилиб олишлари турган гап эди. Аввалги баҳсларда Қатарнинг кучсизроқ ўйнагани бизнинг йигитларга салбий таъсир қилди деб ўйлайман. Рақибнинг кучини тўғри баҳолай олишмади. Бу эса зараримизга ишлади. 

- Бундай учрашувларда руҳий босим бўлиши нормал ҳолат ҳисобланади. Тайёргарлик ҳам яхши бўлган. Сабаби, иккинчи бўлимда футболчилар ўйинга темп қўша олишди. Айтганимдек, етарлича баҳоламаслик ва жароҳатлар таъсирини ўтказмасдан қолмади. Тўғриси, ҳозирги замонавий мураббийлар ёки топ коачлар ўйиндан келиб чиқиб тактика ёки таркиб танлашади. Очиғини айтганда Катанецда ҳеч қандай тактик чизмани кўрганим йўқ. Яхши ижрочилар ҳисобига натижа қиляпти. Қатар футбол ўйнашга қўйиб берадиган жамоа. Бундай жамоага қарши 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаш хато. Уларни фақат тўпсиз қолдирган ҳолда ютиш мумкин. Тўпсиз улар асабийлашади ва ўйини ўхшамайди. 

- Таблодаги ҳисоб дурранг вақтида тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб турган ҳолда уларни тепароққа кўтарилишини кутишимиз керак эди. Шунда Аббос, Бобурда зоналар очилар, бундан фойдаланиш осонроқ бўларди. Искандеров, Машарипов, Файзуллаев, Ҳамробеков каби футболчилардан тўпни олиб қўйиш қийин. Бу футболчиларнинг кучли томонларидан фойдаланмаслик учун қандай сабаб бўлиши керак билмайман.

- Таркибимиз яхши. Фақат тўғри фойдаланиш зарур, холос. Эътибор беринг Қатар индивидуал кучли футболчиларига таяниб эркинроқ ўйнайдиган жамоа. Улар билан бемалол 4-3-3 схемасида ўйнашингиз мумкин. Уларда ҳимоячиларни судраб кетадиган даражадаги кучли ҳужумчиси йўқ. Жамшид Искандеровни илк дақиқадан тушириш эса энг идеал вариант бўларди. У тушганидан сўнг умуман бошқача ўйин кўрдик. Энди КХДР билан тушса ҳам бошқача бўлиши ҳеч гапмас. Бўлажак рақибимиз ўзи ҳам, рақибга ҳам ўйнаш имконини бермайди. Бу ўйиндан бирор нарса дейиш қийин. Қатар билан кўп куч йўқотдик. Ортга йўл йўқ, 2 та ҳужумчи билан ўйнаш керак. Бизга ғалаба жуда ҳам зарур. Нима бўлганда ҳам Қатар билан мағлубиятдан катта фожеа ясамайлик. Жамоани қўллаб-қувватлаймиз. Бизда жуда яхши жамоа бор. Худо хоҳласа, вазифани уддалашади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг