UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

05 фев 14:30
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари, Қизиқарли!

Ўзбекистон қишки Олимпиадаларда: Лиллеҳаммер-1994

9-25 февраль кунлари Жанубий Кореяда 23-қишки олимпия ўйинлари ўтказилади.

Ушбу спорт байрамида 90дан ортиқ мамлакат қаторида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам қатнашадилар. Мусобақа олдидан биз юртимиз спортчиларининг қишки Олимпия ўйинларидаги иштироки тарихига назар ташлаймиз. 


Лиллеҳаммер-1994

Ўйинлар 1994 йили 12-27 февраль кунлари Норвегиянинг Лиллеҳаммер шаҳрида ўтказилган. Ушбу турнир мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк Олимпиада ҳисобланади. 

Ўшанда нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 2 ҳил спорт туридан 7 нафар спортчи ҳимоя қилган. 


Фигурали учиш:

Алики Сергааду

Юрис Разгуляев

Динара Нурдбаева

Муслим Сатторов


Фристайл: 

Сергей Бренер

Лина Черязова

Лариса Удодова

Олимпиаданинг очилиш маросимида Сергей Бренер терма жамоамиз байроқдори бўлган. 

Вакилларимиз орасида 17 ёшли Динара Нурдбаева терма жамоамизнинг энг ёш вакиласи бўлган. 28 ёшли Муслим Сатторов эса жамоадошлари ичида ёши энг катта спортчи эди.

Лиллеҳаммердаги ўйинларда Ўзбекистон спорти тарихида "Оқ Олимпиада"даги илк ва бугунги кунда ягона бўлиб турган олтин медаль қўлга киритилган. Фристайлнинг акробатика баҳсларида Лина Черязова барча рақибларидан яхши натижа қайд этган ҳолда олтин медални терма жамоамизга тақдим этган. 


Ўшанда ҳамюртимиз саралаш баҳсларида 144,43 балл билан ўн иккинчи натижани қайд этиб, финал босқичига йўлланма олганди. Ҳал қилувчи чиқишларда эса Черязова 166,84 балл тўплай олган ва якунда барча рақибларидан юқори натижа қайд этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллаган. Ушбу олтин медаль эвазига Ўзбекистон терма жамоаси Лиллеҳаммердаги Олимпиадада умумжамоа ҳисобида 14-ўринни эгаллаган.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
05 фев 17:47:50
uktam
hozir shu sportchilar qayerda faoliyati hayoti haqida malumot beringlar adminlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг