UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Шок хабар: фигурали учувчилар Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв жуфтлиги ажралиши айтиляпти, спортчилар Хитой Гран-присида иштирок этмаслиги аниқ! 0 18:07Жаҳон рейтинги янгиланди: таэквондочиларимизнинг ҳолати қандай? 0 17:46АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади 0 17:23Мужибилло Турсунов WBC Гран-присидаги ғалабали юришини давом эттирди 0 16:59UFC жангчиларнинг гонорар ва бонусларини оширади 0 16:38ATFC кейинги турнирини Гулистонда ўтказади 0 16:17Иноуэ — Аҳмадалиев жанги учун чиқарилган чипталар икки соатда сотиб бўлинди 0 15:56Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифига жавоб берди 0 15:35Конор Макгрегор: "Хайр, PPV! Мен қирол эдим" 0 15:14Ўзбекистон пара каноэ терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 14:53Нурсултон Рўзибоев: "Менда ҳам тил бор" 0 14:32Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди 0 14:11"Мен овчиман, қурбон эмас" - Дю Плесси Чимаевга қарши жанг ҳақида 0 13:50Шара Буллет навбатдаги жангини қачон ўтказиши ҳақида гапирди 0 13:29Анвар Анваров Венгриядаги турнирда бронза медалини қўлга киритди 0

30 май 01:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон - Қозоғистон қарама-қаршилиги, Дубайдаги ўзбеклар, фотосессия ва бошқалар ҳақида

Айни пайтда Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда.

Дубайга мусобақа бошланишидан бир кун олдин, яъни 23 май куни Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари билан бирга келдик. Мусобақа иштирокчилари аэропортдан у қадар узоқ бўлмаган "La Meridian"  меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда. Мусобақанинг ўзи ҳам айнан ушбу меҳмонхонанинг ўзида жойлашган катта залда ташкил этилмоқда. Карантин сабаб меҳмонхонадан ташқарига чиқиш ҳам, ташқаридан меҳмонхонага кириш ҳам таъқиқланган. 

Айтганча, Дубайга келишимиз билан аэропортнинг ўзида Covid-19 учун тест топширдик. Нима учундир бу ерда тест топшириш бепул ва деярли навбат кутишсиз экан)

Осиё чемпионати муносабати билан бу ерда мураббийлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар учун малака ошириш курслари ташкил этилган. Бунгача мураббийларимиз Раҳматжон Рўзохунов ва Равшан Ходжаев "3 юлдузли мураббий" мақомини олиш учун, Ўзбекистон бокс федерацияси Халқаро бўлим вакиллари Шоҳид Тиллабоев ҳамда Тамила Сариханова "ITO" ходим сифатида ишлаш учун курсларида малака оширишмоқда. Ушбу мақола таҳрир қилиниши олдидан мураббийларимиз "3 юлдузли мураббий"га айланишди. Сайтимиз номидан уларни муборакбод этиб қоламиз. 

Бу ерга келиб шу нарсага амин бўлдикки, мусобақа учун ажратилган меҳмонхонада овқатланиш билан боғлиқ озгина муаммолар кўзга ташланди. Аниқроғи, ўзбек спортчиларининг овқатланиш рациони учун етарли бўлмаган озуқаларни кўриш мумкин эди. Аммо Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида Ватанимиздан ўзбек боксчилари учун мос бўлган қўшимча озиқ-овқатларни олиб келишди. Бундан ташқари Дубайда истиқомат қиладиган юртдошларимиз ҳам чарм қўлқоп усталаримизни ташкилий томонлама қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Инстаграм тармоғидаги машҳур блогер Дитто, Азизхон Юнусов бошчилик қиладиган ресторан вакиллари, ҳозирда БАА терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Ҳасан ака (Муҳаммедов) терма жамоамиз аъзоларини қўллаб-қувватлашмоқда. Шунингдек Дубай шаҳридаги консул Алишер Саломов ҳам боксчиларимиз билан учрашувда ташкилий томонлама ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди. 

Дарвоқе, орада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари билан фотосессия ҳам ташкил этдик. 

Мусобақанинг ўзи ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси боксчиларининг 13 нафари финалга йўл олишди. Қизларимизнинг 6 нафари, йигитларимиздан эса 7 нафар боксчи 30 ва 31 май кунлари ўтказиладиган финал жангларида рингга кўтарилишади. Очиғини айтиш лозим, қизларимизнинг бундай иштироки бизни яхши маънода ҳайратлантирмоқда. Бунгача ўзбек боксчи қизлари катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишмаган. Ярим финалдан сўнг қизларимизда иккита бронза бор. Эртанги финалдан сўнг эса олтин ва кумуш медалларимиз сони аниқ бўлади. Умид қиламизки, медалларнинг асосий қисми юқори пробали бўлади ;)

Эркаклар терма жамоасининг ғалабали юришига-ку, ўрганиб қолганмиз. 31 май кунги финал жангларидан шахсан мен камида 5 та олтин медаль кутмоқдаман. Айтганча, эркаклар терма жамоамиз вакилларининг барчаси Ўзбекистонга медаль билан қайтади. Медаллар сони бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб улгурди. Энди эса медаллар сифати бўйича ҳам пешқадамликни сақлаб қолиш керак бўлади. Йигитларимизнинг асосий рақобатчилари - Қозоғистон терма жамоаси эса финалга 5 нафар вакили билан етиб келган. Финалларда 4 та вазнда Ўзбекистон - Қозоғистон қарама-қаршилигини томоша қилишимиз мумкин бўлади. Бундан ташқари Ҳиндистон, Мўғулистон ва Эрон вакиллари ҳам финалларда олтин медаль учун курашишади.


Фурсатдан фойдаланиб, ушбу сафарни ташкил этишда ташаббус кўрсатган Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилик билдирамиз.


Азиз Тўхтамуродов, Дубай шаҳридан


ФИНАЛ ЖАНГЛАРИ РЎЙХАТИ:

30 май, аёллар:

 


31 май, эркаклар:



Рейтинг: +3   

Фикрлар

+2   
30 май 12:07:33
Qwe5009
Сайиджамшид(75)- Ўзбекистон чемпиони финалгача этиб келди бундан кўриниб турибдики бизда бокс бўйича рақобат жуда кучли, Фанатга имконият берилди аммо бундан фойданалиш керак. Сайиджамшид халкаро турнирларда кашфиёт бўлди. Диққатини жамлаб ўзига ишонса албатта финалда ғолиб бўлади.
+2   
30 май 12:00:07
Qwe5009
Нодиржон(49) - Доим бир хил темпда, керак пайитда хужумда ва яна керак пайитда химояда натижа аъло. Шахобиддин(52) - Унга карши ракиблар уни тактисани ўрганишди аммо хеч нарса кила олишмаяпти негаки ишини зўр уддалаяпти чақилмас ёнғоқ.
Миразиз(56)- Потенциали жуда кучли боксчи ўта совуққон, биринчи иккинчи жангларида ўзида янги қирраларни кашф қилади ярим финал, финалга келганда уни таниб бўлмайди, тўғриси хаваскор боксдаги энг чиройли ва ишончли боксни кўрсатади.
Абдумалик(60)- Нафақат натижа балки мухлисларни хам ўйледи боксда жозибани кўрсата олади, катталарга энди ўтганини хисобга олса келажаги порлоқ.
Элнур(64)- Бу боксчи бундан 5 йил олдин шубхасиз ажойиб форма эди хозир унда анча пасайиш бор хаваскорда мушаклардан кўра тезлик, жисмоний холат мухим. Оддий кузатувчи ва мухлис сифатида тавсия қилардим Иқболжон Холдоровни 64 да синаб кўриш керак.
Бобоусмон (69)- Хеч нарсани ўйлаб ўтирме фақат олдинга ташланиш. На тактика техника йўқ на химоя, билмадим бундай бокс билан финалгача келар финалде ракиблар табийики ракибни яхши ўқи оладиган бўлади. Техника ва химояни шакиллантирса мехнатини самарасини кўради.
   
31 май 09:06:46
futbol-ilohi
ha bokschilarimizga gap yo'q ko'z tegmasin, faqat bazi vaznlarni yangilanish vaqti bo'lib ketgan(pishib o'tib ketgan) desa ham bo'ladi, hammasiga omad. har biri tengsiz bularni!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг