UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0 15:13Кроуфорд - Мадримов жанги борасида музокаралар бошлангани маълум қилинди 0 14:52Отабек Холматов жарроҳлик амалиётидан кейин илк бор фикр билдирди 0 14:31BMW Open. Хольгер Руне чемпионлик ҳимоясига киришди 0 14:10Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 0 13:49"Мен уларга ёқмайман". Хабиб жамоадошлари билан суратни кўрсатди (ФОТО) 0 13:28Бектемир Мелиқўзиев: "Шанба - "Bully Time!" 0

23 янв 09:39
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси 2017 йил якунларига бағишланган конференция ташкил этди

Теглар :  Таэквондо
Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси 2017 йил якунлари ҳамда янги мавсумга режалар мавзусида конференция ўтказди.

Унда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчонов, яккакурашлар бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби директори Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси раҳбарлари, Тошкент шаҳар, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси таэквондо федерациялари мутатсаддилари, мураббийлар, спортчилар ва ҳакамлар иштирок этишди. 

Конференцияни мамлакат таэквондо (WTF) ассоциацияси Бош котиби Аббос Латипов олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-2821 сонли қарорини ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон таэквондо (WTF) Ассоциациянинг 2017 йилдаги фаолияти, амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтилди.  

2017 йил якунлари бўйича ассоциация ҳисоботи конференция иштирокчиларига видеопроекторда қўйиб кўрсатилди. Тасдиқланган йиллик тақвим режа асосида, ассоциацция томонидан 2017 йилда 24 маротаба Республика миқёсида ва 5 маротаба халқаро миқёсда ўқув йиғин-машғулотлари ўтказилди. 8 маротаба республика миқёсида мусобақалар ташкил этилди ва уларда жами 2284 та спортчилар қатнашдилар, 400 та совриндорлар орасидан иқтидорли 200 нафар спортчи танлаб олиниб, терма жамоаларимизга муносиб захира яратилди. 

Ўтган йил давомида терма жамоамиз спортчилари 28 та халқаро мусобақаларда иштирок этиб, жами 203 та (50 та олтин, 52 та кумуш ва 101 та бронза) медаллари қўлга киритишди. Бўлиб ўтган асосий мусобақалардан бири 2017 йил 19-21 апрель кунлари Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасида IX Осиё чемпионати бўлиб, унда 25 та давлатдан 342 нафар спортчилар иштирок этди. 13 нафар спортчимиз бу чемпионатда, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза (жами 5та) медалларини қўлга киритдилар. 

Май ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида IV “Ислом Бирдамлиги ўйинлари”да 9 нафар спортчи билан иштирок этган мамлакат миллий терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди. 6-8 июнь кунлари Въетнамнинг Хошимин шахрида кадетлар ўртасида II Осиё чемпионатида 12 нафар ўсмирларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари соҳиби бўлишди.  

21-29 июнь кунлари Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасида XXIII Жахон Чемпионатида 14 нафар спортчимиз қатнашиб, Никита Рафалович кумуш ва Динорахон Мамадибрагимова бронза медалларни қўлга киритишди. 24-28 август кунлари, Мисрнинг Шарм эль-Шейх шаҳрида бўлиб ўтган кадетлар ўртасидаги III Жаҳон чемпионатида иштирок этган 12 нафар спортчиларимиз 4та бронза медалларига эга чиқишди. 

2017 йилнинг яна бир нуфузли мусобақаси, илк бор бўлиб ўтган G-2 туркумига кирувчи Бутунжахон Таэквондо федерацияси президентининг биринчи кубоги – Осиё минтақаси турнирига Тошкент шаҳри мезбонлик қилди. Ушбу турнирда жами 23 та мамлакатдан 600 нафардан зиёд спортчилар қатнашди ва терма жамоамиз аъзолари жами 97 та медал жумладан 25 та олтин, 23 та кумуш ва 49 та бронза медалларини қўлга киритиб умумжамоа хисобида 1 ўринни эгалладилар. 

Ушбу мусобақа вақтида Жахон Таэквондо Федерацияси президенти жаноб Чунг Вон Чой Тошкент шахрига расмий ташриф билан келиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев қабулида бўлди. Учрашув чоғида таэквондонинг WTF йўналиши Ўзбекистонда жадал ривожланётганлиги, бунинг учун давлат томонидан барча шарт - шароитлар мавжудлиги таъкидланди. Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 16.11.2017 йилдаги ПҚ-3390 сонли қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети 2018 йилда ташкил қилинди. Ушбу факультетда Кореянинг малакали профессор ўқитувчилари энг сўнги инновацион технологияларни қўллаган холда талабаларга илм беришади. 

Гарчанд йил давомида терма жамоамиз аъзолари қатор халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар орасидан жой олган бўлсаларда, бугунги конференцияда 2017 йил якунлари танқидий руҳда кўриб чиқилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Акмал Эргашев сўзга чиқиб, янги мавсумда селекция ишларини кучайтириш, натижаларни яхшилаш, ўқув-машғулотлар сифатини ошириш ва йилнинг энг муҳим мусобақаси – Индонезиядаги бўлиб ўтадиган XVIII Осиё ўйинларида таэквондочиларимиз томонидан камида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари қўлга киритилишига ваъда берди. 

Конференция иштирокчилари А.Эргашевга 9 ой мухлат беришди ва унинг кейинги фаолиятига оид қарор Осиё ўйинларидан сўнг қабул қилинадиган бўлди. Шунингдек, конференция давомида мамлакат аёллар терма жамоаси катта мураббийи Павел Хан сўз олиб, муаммолар ва уларнинг ечими, янги мавсум режалари ҳусусида тўхталиб ўтди. 

Конференция якунида Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси Бош котиби Аббос Латипов 2018 йил режалари, олдинда турган муҳим вазифалар хақида анжуман иштирокчиларига маълумот берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг