UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

28 апр 16:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум

Теглар :  ЖЧ-2023
30 апрель - 14 май кунлари Тошкент шаҳри илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган боксчиларимиз номини аниқлаб олди.

Терма жамоа таркиби:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-54 кг: Ойбек Жўраев

-57 кг: Абдумалик Халoков

-60 кг: Мужибилло Турсунов

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-71 кг: Саиджамшид Жафаров

-75 кг: Аълохон Абдуллаев

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

-92 кг Лазизбек Мулложонов

+92 кг: Баҳодир Жалолов

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
29 апр 11:02:04
TOKIO-2020
48кг вазн тоифаси. Бу вазнга Нодиржон эмас, Шодиёр таклиф қилинди. Шодиёрнинг натижалари ҳам яхши бўляпти кейинги пайтларда, аммо сўнги ўзаро жангда Нодиржон ютган эди. Бу нарса унинг фойдасига ишламабди. Шодиёрга ҳам омад.
   
29 апр 11:03:49
TOKIO-2020
Адашмасам, Тўлқин Қиличев учун бош мураббийликдаги 1-катта турнир ва ундаги босим ҳамманикидан юқори. Умид қиламизки, яхши натижа кўрсатишади. Худо хохласа, боксчиларимиз иштирокидаги жангларни залдан туриб кўрамиз ва қўллаб қувватлаймиз.
   
29 апр 11:00:29
TOKIO-2020
80кг вазнда Одилжон Аслонов таркибдан тушиб қолди дейишяпти. Бу фикрга қўшилмайман. Бу вазнда биз бирор нарсани қойиллатмаганмиз, Бектемир, Дилшод ва ҳатто Одил билан ҳам. Демак, яна бир янги номни кашф қилармиз, ҳеч бўлмаса ўзимиз учун.
   
29 апр 10:58:59
TOKIO-2020
Дастлаб Миразизбек Мирзахалилов 57 кг вазнда ишлаяпти деб ўйлаган эдим. Терма жамоа таркибидан эса бу вазн бўйича Абдумалик Халаков жой олди. Тўғри танлов бўлибди деб турсам, Миразизбек 54кг вазнда қатнашмоқчи экан ва таркибга олинмабди. Бу вазнда эса терма таркибида нотаниш боксчини кўряпман ёки ман яхши танимайман, қолганлар эса билади. Нима бўлганда ҳам омад тилайман, Миразиз жаҳон чемпиони бўлган, бўлиб ҳамки Кубалик кучли боксчини финалда ютган эди. Унда тажриба бор эди. Майли охиригача мухлислик қиламиз.
-1   
29 апр 16:33:41
Tursun Ganiev
Нодиржон ва Одил Аслоновларнинг нима учун таркибдан тушиб колганлиги тугрисида Бокс федерациясининг расмий изохларини кутиб коламиз. Изох берилиши шарт таркиблар танлови учун.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг