UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0 13:04"Манчестер Сити"нинг август ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди 0 12:32Дана Уайт Царукян - Руффи жанги мақоми ҳақида: "Арман жуда кўп гапириб юборяпти" 0 12:0117 ёшли учинчи ракеткамиз Куршумлия-Баня турнирида 1/2 финалга чиқди 0 11:32Алжамайн Стерлинг Нурмагомедовнинг мағлубиятида UFC`ни айблади 0 10:53Sofascore. Шомуродов энг зўри. Файзуллаев эса... 0 10:24Хамзат Чимаев Ислам Махачевнинг жангига баҳо берди 0 09:55Арина Соболенко: "Камилла — ҳақиқий жангчи!" 0 09:26Нурсултон Рўзибоев Яратганга илтижо қилди + ФОТО 0 08:57Моуринью "Реал"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига изоҳ берди 0 08:28Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди 0 07:59Нурмагомедовнинг UFC`даги эҳтимолий олти хонали гонорари маълум қилинди 0 07:31US Open 2026. Камилла Раҳимова дунёнинг 1-ракеткасини қийнади. Бу уларнинг ўзаро тўртинчи тўқнашуви эди 0 19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0

29 окт 12:44
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг ҳудудий бўлимларига 40 та велосипед тақдим этилди

Теглар :  Велоспорт
Кеча пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE) томонидан "Юртимнинг мунис аёли, спорт билан гўзал камоли" шиори остида спорт тадбири ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда турли соҳаларда фаолият юритаётган аёл-қизлар, спортчилар ҳамда Ўзбекистон велосипед спорт федерациясининг ҳудудий бўлимларида фаолият юритувчи аёл мураббийлар иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорт федерацияси раиси Танзила Нарбаева сўзга чиқиб, бугунги кунда Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини юксалтириш, спорт оммавийлигини ошириш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳақида гапирди. Мустақил ҳаётга катта умид ва аниқ мақсадлар билан кириб келаётган навқирон авлод вакиллари, айниқса, қизларимиз спортга кундалик турмуш тарзининг бир қисми сифатида қараётгани энг катта ютуғимиз эканлигинини ҳам алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Л.Маркелова, велосипед спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси О.Забелинскаялар сўзга чиқиб, юртимизда велосипед спортига бўлган эътибордан жуда хурсанд эканликларини қайд этишди. Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан Республика Олимпия захиралари мактаб-интернатига, Ўзбекистон велосипед спорт федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги ҳудудий бўлимларига Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE) номидан 40 дона спорт велосипедлари тақдим этилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорт федерацияси раиси Т.Нарбаева, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби К.Ўринбойхўжаев, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалаштириш координатори, элчи Жон МакГрегор, велосипед спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси Ольга Забелинскаялар иштирок этдилар. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда велоспортни ривожлантириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиши бўйича келишувга эришдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг