UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

03 апр 14:01
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистонда 2025 йил Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Теглар :  Осиё ўйинлари
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамалари порталига жойлаштирилди.

Қуйида қарор лойиҳаси билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори

Ўзбекистон спорт делегацияси 2019 йилнинг 28 сентябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия Кенгашининг 73-ижроқўм йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Ахмад Ал-Фахад Ал-Сабах ҳамда Осиё Олимпия Кенгаш аъзолари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Унда Ўзбекистонда 2025 йилда ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинлари ва 2030 йилда XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ижроқўм кун тартибига кўра Тошкентда 2025 йилда ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича 10 дақиқалик тақдимот ўтказилди.

Ўзбекистонда 2025 йилда ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича тақдимотдан сўнг, Ўзбекистонда барча шароитлар, шу жумладан ушбу халқаро мусобақани ўтказиш бўйича зарур спорт инфратузилмасини тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларни инобатга олиб, Осиё Олимпия Кенгаши Тошкентда ушбу нуфузли тадбирни ўтказишга розилик билдирди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2030 йилда XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши бўйича тақдим қилинган талабнома қабул қилинди

ҳамда 2020-2021 йилларда бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё Олимпия Кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Ёшлар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинлари 43 та хорижий мамлакатдан, камида 9 та спорт туридан 14-17 ёшли спортчилар ўртасида ўтказилади.

Биринчи ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинлари 2009 йилда Сингапурда, 2013 йилда Нанкин (Хитой), 2017 йилда Хамбантотада (Шри-Ланка), ўтказилган бўлса, 2021 йилда Шаньтау (Хитой), 2025 йилда Тошкент ва Самарқанд шаҳрида (Ўзбекистон) ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда 2025 йилда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш орқали мамлакатнинг обрўси, бренд сифатида мамлакат тўғрисидаги маълумотлар орқали меҳмонларнинг xабардорлигини ошириш, мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш, туризмни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш, нафақат пойтахт, балки мамлакат ҳудудлари қиёфасини яхшилаш натижасида мамлакатнинг ички қиёфасига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатади.

Шу билан бир қаторда, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган ягона спорт инфратузилмасини яратиш борасида мамлакатнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Хусусан:

биринчидан, мустақилликка эришилгандан сўнг шу кунга қадар халқаро талабларга жавоб бера оладиган спорт инфратузилмаси (шу жумладан, олимпия шаҳарчаси) яратилмаган;

иккинчидан, йирик халқаро комплекс мусобақа ўтказиш учун халқаро талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган логистика, транспорт инфратузилмаси мавжуд эмаслиги боис, ёзги Осиё ва Олимпия ўйинлари Ўзбекистонда шу кунга қадар ўтказилмаган.

Ўзбекистон Республикасида йирик нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини (кейинги ўринларда мусобақалар деб аталади) ўтказиш бўйича ташкилий масалаларни амалга ошириш;

мусобақаларни ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш;

мусобақаларни ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш ҳамда янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

3. Ишчи гуруҳ (А.А. Абдухакимов):

мусобақаларни ўтказиш бўйича ташкилий масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этсин;

Дастурда назарда тутилган барча тадбирлар тўлиқ амалга оширилиши юзасидан масъул вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирсин;

ўрганилган халқаро тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва мусобақаларни ўтказишни ташкил этишда самарали фойдалансин;

мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш, қўшимча инфратузилмаларни яратишга бўлган сарф-харажатларни, шунингдек, тақдим этилган маълумотлар, таклифлар ва ҳисоб-китобларни комплекс таҳлил қилиш асосида таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда 2021 йил 10 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан ишлаб чиқилган ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.

4. Қуйидагилар:

мусобақаларни ўтказиш бўйича ташкилий масалалар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ажратилган бюджет маблағлари, хорижий инвесторларнинг маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

мусобақаларни ўтказиш учун танловга буюртма бериш, бадал пули, кафолат депозити ҳамда Ўзбекистонда мусобақаларни тарғибот (реклама) қилиш учун маблағларни Осиё Олимпия Кенгашига ўтказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2025 йилгача ҳар йили Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ажратилган бюджет ва хорижий инвесторларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буюртманомаларига мувофиқ спорт турлари бўйича халқаро федерациялар (уюшмалар), Осиё федерациялари (уюшмалари) ва Осиё Олимпия Кенгаши вакилларига визаларни консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида расмийлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири
А. Арипов

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг