18 апр 14:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Ўзбекистонда аёллар бокси ривожланмоқда, лекин мен...". Қозоғистонлик боксчи ўзбек спортчисига қарши жангини эслади
Қозоғистонлик боксчи Надежда Рябец sports.kz сайтига берган интервьюсида ўзбекистонлик Навбаҳор Ҳамидовага қарши ўтказилган жангини эслади.
"Мен у билан ёшлар ўртасидаги мусобақаларда аввал ҳам тўқнаш келганди. Шуни айтишни истардимки, айни пайтда Ўзбекистонда аёллар бокси жадал суратда ривожланмоқда. Лекин бу биз уларда қолиб кетаётганимизни билдирмайди. Жанг жуда қийин кечди. Балки мен рақибамга яхши баҳо бера олмагандирман. Жанг вақтида мен ҳаяжонландим, лекин нима учундир биринчи раундда ютқазиб қўйганимдан кейин ҳам ўзимга ишонишда давом этаётгандим. Якунда барибир қозоқ бокси олдинда эканлигини исботладим", - деди Рябец.
Эслатиб ўтамиз, Рябец Аммандаги лицензион турнирнинг -75 кг вазн тоифасида илк жангда ёш боксчимиз Навбаҳор Ҳамидовага қарши жанг қилганди ва кичик устунлик эвазига ғалаба қозонганди.
Ҳавола :
Манба : sports.kz
Фикрлар