UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

25 апр 14:42
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистонда футбол скаутлари борми?

Теглар :  ФутболСкаут
Аввало скаут сўзининг маъносига диққатимизни қаратсак.

Бу сўзнинг илк бор ишлатилиши нечанчи асрга бориб тақалиши ва келиб чиқиш тарихи у қадар муҳим эмас менимча. Асосийси у англатадиган маъно, инглиз тилида "scout" - "қидирмоқ" деган маънони билдиради, шунингдек "разведкачи" деган маноси ҳам бор. Футбол скаути деганда туркум жиҳатидан айнан иккинчиси мос келади. Уларнинг асосий вазифаси нима эканини барчамиз яхши биламиз - Истеъдодларни излаб топиш. Европада футбол скаутлари нималар қилишини ҳам яхши биламиз. Ва қанчадан қанча болаларни чўпонликдан шоҳликка қадар кўтаришганини мендан яхшироқ билишингизга ҳам шубҳам йўқ. 

Энди эса асосли савол туғилади. Хўш биздачи? Буни билишнинг энг оддий усулини қўлладим. Юксак технологиялар асридамиз ахир. Google деган жонивор бор, ҳар нарсани билади. Ўзбек футбол скаутлари ва шунга ўхшаш сўзларни ёзиб кўрдим. Афсуски, кутганимдек: "Реал", "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус"... Ҳуллас шунга ўхшаш гранд жамоалар номига дуч келавердим. Ҳа топдингиз. Ҳамма айб Google'да. У бизнинг скаутлар ҳақида малумотларни ўз базасига жойламаган.(Нега жойлаши керак ўзи?) Шахсан мен шу ёшимгача қишлоғимизда ёки туманимизда скаутлар келиши муносабати билан футбол ташкиллаштирилганини билмайман. Қанчадан-қанча туғма истеъдод эгалари учун футбол шунчаки ҳоббига айланиб қолган. Энди ҳақли савол туғилади - шундай истеъдодли экан, нега футбол мактабларига бормайди? (Ҳа, ўша КАТТА шаҳарлардаги футбол мактабларига). 

Келинг бунга қисман бўлса ҳам жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Хатто оёқларида бутсалари бўлмаган бола қандай қилиб боради? Киборлар жамиятига тушиб қолган фақир ҳис этмайдими ўзини, ёки табиатда камдан-кам учрайдиган оқ шер каби ҳис этмаслигига ким кафолат беради? Ҳамма гап шу бутсаларда ёки либосда бўлса ҳам майли эдия. Яна қандай харажатлар кутиб турганини футбол академияларига бориб кўрганлар билади. Қачонгача “Пул бўлса чангалда шўрва” деган мақолни айтишга ўрин қолдирамиз? Балки бу жумлаларни она тилимиз таркибидан батамом чиқариб ташлаш пайти келгандир. Бу мақоламдан кейин футбол скаутлари биз шу ердамиз нималар деяпти бу йигит дейиши табиий ҳол. Жаноблар сизлар ҳақингизда нега эшитмаганмиз? Нега «иккичи» Google'да сиз ҳақингизда ва сиз кашф этган юлдузлар ҳақида малумот деярли йўқ. Мақола шундай касб эгалари бор ёки йўқлиги ҳақида эмас. Мақола ишингизга бўлган ёндашув ҳақида. Ҳа айтганча, яна бир нарса эътиборимни тортди. Скаутлар деб қидирганимда фақат гранд жамоалар номи келиб чиққанлиги, уларни нима учун буюк жамоа эканини эслатгандек бўлди гўё. Зеро уйни пойдеворидан қурмас эканмиз, жаҳон чемпионатларида ўзга диёр вакилларига муҳлислик қилаверамиз. 

Шу ўринда турк жадидчилиги асосчиси, ватанпарвар бобомиз Исмоил Гаспирали мақоласи ёдимга тушди. Султонлар суҳбати мақоласида: Амир Темурдан тортиб чор Россияси босқинига қадар бўлган даврдаги Туркистон ўлкасидаги бошбошдоқлик, ривожланишдан ортда қолиш сабаблари ҳақида алам билан сўз юритилади. Ва мақола сўнггига якун ясаган сўзлар таркибида шундай жумлалар бор эди. Самарқанд осмонини минглаб юлдузлар қоплабди…(менимча юлдузлар умид рамзи сифатида қўлланилган) Ҳозир ҳам осмонда юлдузлар порлаб турибди. Умид қиламизки, бу юлдузларни ёрқинроқ порлашига ва ерда, айнан ўлкамиз ҳудудида жилоланишига айнан скаутларимиз ҳисса қўшишади.


Муаллиф: Абдурашид Одилов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг