UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0

05 янв 11:35
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистонлик 30 ҳакам ФИФА рўйхатидан жой олди

Теглар :  ФИФА
ФИФА томонидан 2023-йил учун халқаро майдонларда ишлайдиган ҳакамлар, ёрдамчи ҳакамлар, ВАР ҳакамлари, футзал ва соҳил футболи ҳакамлари рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимиздан умумий 30 нафар ҳакам ушбу рўйхатдан ўрин олишган.

Эътиборли томони, 2023 йилда ФИФА ҳакамларимиз қаторида янги номларни учратиш мумкин. Сўнгги мавсумларни муваффақиятли ўтказиб келаётган Раҳимбек Каримов, шунингдек, ёрдамчи ҳакамлардан Авазбек Абдуллаев ва Зуфар Элибоев, футзал бўйича Ойбек Каллахўжаев, соҳил футболида Наим Қосимов каби номларга кўзингиз тушади. Бундан ташқари, Раҳимбек Каримов ва Абдурашид Худойберганов ВАР ҳакамлари сифатида рўйхатдан ўрин олишган.

Ўзбекистон футболида аёл ҳакамларга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Жорий йилдан бошлаб Розиябону Юсупова халқаро майдонларда аёллар футболи бош ҳаками сифатида ишлаши мумкин бўлади. Шунингдек, Александра Кончикова ФИФА аёллар футзал ҳаками сифатида фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлди.


ФИФА ҳакамларимизнинг умумий рўйхати:

Бош ҳакамлар

Раҳимбек Каримов, Рустам Лутфуллин, Эдита Мирабидова, Аскер Нажафалиев, Фирдавс Норсафаров, Аҳрол Рисқуллаев, Акобир Шукруллаев, Илгиз Танташев, Розиябону Юсупова.


Ёрдамчи ҳакамлар

Авазбек Абдуллаев, Зуфар Элибоев, Тимур Гайнуллин, Зилола Раҳматова, Руслан Серазитдинов, Кристина Середа, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Санжар Шоюсупов, Александр Сидоров, Андрей Цапенко, Алишер Усманов.


ВАР ҳакамлари

Азиз Асимов, Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров, Абдурашид Худойберганов.


Футзал ҳакамлари

Никита Афиногенов, Аскарбай Арзибеков, Ойбек Калахожаев, Александра Кончикова, Анатолий Рубаков.


Соҳил футболи ҳаками

Наим Қосимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг