14 апр 08:07
Янгиликлар
Ўзбекистонлик “Принц” рақибини нокаутга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритди ФОТО
Оқшомнинг марказий жангларидан бири ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов иштирокида бўлиб ўтди. Рус бокс шарҳловчилари орасида “Принц”, “Мистер печень” номлари билан машҳур бўлган ҳамюртимиз 10 раундлик жангда рингга кўтарилди.
Мағлубият нималигини билмай келаётган Умурзоқов WBA Asia камари учун филиппинлик Роберто Гонсалесга қарши рингга чиқди. Чемпионлик жанги узоқ чўзилмади ва Равшанбек иккинчи раундда тажрибали рақибини нокаутга учратди. Чарм қўлқоп устамиз проф боксда 29-жангини ўтказган Гонсалесга бешинчи мағлубиятни тақдим этди.
Маълумот учун, WBA Asia камарини қўлга киритган Равшанбек Умурзоқов шу кунгача проф рингда 8 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Еттита жангини у муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган.
Фикрлар