UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

05 мар 19:40
Янгиликлар

Самбо

Ўзбекистонлик спортчилар ва Арнольд Шварцнеггер (ФОТО)

Самбочиларимиз Коламбусдаги "Arnold Sports Festival"да муваффақиятли иштирок этишди.

АҚШнинг Охайо штати Колумбус шаҳрида анъанавий "Arnold Sports Festival" доирасида самбо баҳслари ташкил этилди.

Арнольд Шварцнеггер томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган мазкур фестивалнинг самбо баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этишди. 

Мусобақада Азизахон Муҳаммаджонова, Ислом Аҳмеджонов, Самариддин Ҳикматуллаев, Санжар Ҳикматуллаев, Жаҳонгир Аҳмаджонов каби ҳамюртларимиз барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медални қўлга киритишди. 

Ҳамюртимиз Фаррух Ниязимбетов баҳсларда ҳакам сифатида ишлашди.

Ушбу натижа орқали вакилларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни олишди. Биринчи ўрин Калифорния штати жамоасига насиб этди.

Қайд этиш лозимки, самбо баҳсларини шахсан Арнольд Шварцнеггернинг ўзи ҳам катта қизиқиш билан томоша қилди ва мазкур спорт тури йилдан-йилга ривожланиб бораётганини қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистон спортчиларини ҳам муваффақиятли иштирок билан табриклади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг