UZ

Сўнгги янгиликлар

10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0 07:11Monterrey Open. "Ўзбекча финал"да бироз кутилмаган натижа қайд этилди 0 06:39Ўнта финиш қайд этилган UFC Fight Night 285 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0

04 июл 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик таниқли блогер - Мигрантлардан чиққан юлдузлар ҳақида

Ўзбекистонлик блогер Нурбек Алимов ўзининг Telegram'даги саҳифасида Нурсултон Рўзибоевнинг кечаги жангига муносабат билдирди.

"Куни кеча ММА бўйича дунёнинг энг нуфузли турнирларидан бири UFC'да дебют қилган ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев, андердог бўлишига қарамасдан, фаворит ҳисобланган рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалаба қозонди. Ўша рақиби бугунги кунгача бирор марта мағлубиятга учрамаган ва "Халк" лақабини олган, жуда кучли жангчи эди.



Жанг пайти Setanta шарҳловчиларининг Нурсултон ҳақидаги гаплари эътиборимни тортди. Бу йигит 2012 йилда Россияга ишлагани кетган экан... UFC`даги яна бир вакилимиз Маҳмуд Мурадов ҳам бир пайтлар Россияга гастербайтер бўлиб борган эди...

Суриштирилса, спорт, санъат ва яна бошқа турли соҳаларда танилган инсонларнинг ҳам бекграундида шу тарих бор. 




Жангдан кейин Нурсултоннинг "10 йилдан бери UFC'га чиқишни кутаман" деб йиғлаб юборгани ҳам одамни ғалати қилиб юборди. Қойил қолдим. Шунча қийинчилик, шунча интилишлардан кейин одам ўзи мақсад қилган, орзу қилган чўққисига чиқди, чиққандаям ёрқин равишда порлаб берди. Энг яхши жанглар қаторида 50 минг долларлик бонусни ҳам олди биринчи жангидаёқ. UFC жангни ўзи учун янги келган нонеймларга 10-16 минг доллар беради холос.

Ўша мигрантлик даврларида бу йигитлар шундай кунлар келишини ўйлашганмиди? Менимча ҳа, чунки яхши ният бу ярим давлат. Инсоннинг ҳамиша ўйлаб юрган нарсасига ўша миядаги кайфият ҳам яқинлаштириб боради. Қойил Нурсултон!

Нурбек Алимов  - блогер.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг