23 дек 14:29
Янгиликлар
Теннис
Ўзбекистонлик теннисчи 7 йилга четлатилди: сабаби - келишилган ўйинлар
25 ёшли теннисчимиз Темур Исмоилов келишилган ўйинларда қатнашгани учун 7 йилга дисквалификация қилинди.
Спортчи шунингдек 12 минг доллар миқдорида жарима ҳам тўлайди.
Бу ҳақида келишилган ўйинларни аниқлашга ихтисослашган Tennis Integrity Unit ташкилоти расмий сайтида хабар берилган.
Маълум бўлишича, Исмоилов 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда қатнашган.
2020 йилнинг 18 декабридан бошлаб, у теннис мусобақаларида иштирок эта олмайди.
Ҳавола :
Манба : tennisintegrityunit.com
Фикрлар