UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28Шохсупага кўтарилган каратэчиларимизнинг қувончига шерик бўлинг ФОТОГАЛЕРЕЯ (33 та сурат) 0 20:49Пакьяо ҳамда Турман ўртасидаги супертўқнашув Ўзбекистонда жонли эфирда намойиш этилади 0 20:20"Барселона" Японияга Месси ва Суаресларсиз йўл олди 0 19:51Presidentʼs Cup. Ҳумоюн биринчи ракеткага қарши ярим финалда матч-болдан фойдалана олмади 1 19:26Тавсия қиламиз! Каратэчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги триумфидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:42WBC Asia камари соҳиби юртимизга қайтиб келди + ФОТО 1 18:18"Тоттенхэм" футболчиси 70 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтиши мумкин 0 17:54Иқболжон Холдоров "Қирол кубоги"да қозоғистонлик боксчига қарши жанг ўтказди 11 17:24"Қирол кубоги". Шукуржон Раҳимов рингга кўтарилди 0 16:49"Қирол кубоги". Абдумалик Халаков ғалаба билан бошлади 1 16:23"Бунёдкор"да уч нафар легионер кўрикдан ўтмоқда 0 16:04Каратэ. Осиё чемпионатида ҳозирча 6 та медаль, уларнинг 3 таси олтин + ФОТО 0 15:32Пакьяо ва Турман тарозидан муваффақиятли ўтишди ФОТО 0 15:11Хабиб Даниэль Кормьени мағлуб этди ВИДЕО 0 14:29Каратэ. Осиё чемпионатидаги дастлабки медални қўлга киритдик 0

19 фев 09:14
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистоннинг “бош мушкетёри” ҳақида нималарни биламиз?

Қиличбозлик спорт турида Олимпиаданинг кумуш медали совриндори, уч карра жаҳон ва Европа чемпиони, икки карра нуфузли Жованини Кубоги соҳиби бўлган ўзбекистонлик спортчи ҳақида маълумотга эгамисиз?

Қуйида биз сизларни ўзбек қиличбозлиги асосчиларидан бири бўлган афсонавий спортчимиз билан яқиндан таништирамиз. Том маънода қаҳрамонимизга Ўзбекистоннинг “бош мушкетёри” таърифини берсак, ҳар томонлама ўринли бўлса керак. 

Собир Рўзиев - 1953 йилнинг 15 июнь куни дунёга келган. Ақлини танигандан бери аксарият болалар сингари футбол билан ошно тутинган. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш уни “Пахтакор” стадионига бошлаб борган. Болалик йилларини у шундай эслайди:

“Мактаб йилларидаёқ спортга меҳр қўйдим. Очиғини айтаман, мактабдаги тахсилга қараганда кўпроқ вақтимни спортга, хусусан футболга ажратардим. Машҳур футболчи бўлиш истаги мени “Пахтакор” стадионига бошлаб борганди. Ўша пайтларда бир йилда икки маротаба “Пахтакор” тайёрлов гуруҳига қабул жараёни бўларди. Лекин ҳар сафар мураббийлар қабул масаласида менга рад жавобини беришарди. Шунга қарамай, бўш вақтим майдон атрофида ўтар эди. Дарвоза ортида туриб, майдон ташқарисига чиқиб кетган тўпларни олиб келардим”.   

Собир Рўзиевга футболчи бўлиш насиб этмади. Лекин тақдир уни бошқа томондан сийлади. У қиличбозлик спорти оламидаги машҳур шахсга айланди. Албатта, бунга осонликча эришмади. Тинимсиз меҳнат, ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаслик, интилиш, матонат каби хислатлар уни Ўзбекистон ва унинг ташқарисида машҳур қилди. 

“Тақдир 14 ёшимда мени қиличбозлик спорт тури бўйича ёш истеъдодли мураббий Ксения Тожиева билан учраштирди. Ксения Аркадьевна ҳозирги Санкт-Петербург жисмоний тарбия институтини тамомлаб, Тошкентга малака ошириш учун келган экан. У истеъдодли болаларни танлаб олиш мақсадида мен тахсил олаётган мактабга ҳам келади. Спортга қизиқишим юқорилигини билган жисмоний тарбия ўқитувчим эса шунча болалар орасидан айнан мени Ксения Аркадьевнага тавсия қилади. Бу ерда чапақай эканлигим ҳам қўл келган. Чапақай бўлиш айниқса, қиличбозликда спортчига катта устунлик тақдим этади”, - деди Рўзиев.  

Хуллас, ёш Собир ўқийдиган мактабдан жами 20 нафар бола қиличбозлик тўгарагига қабул қилинади. Аммо, орадан уч кун ўтиб болаларнинг тенг ярми машғулот залини тарк этган. Вақт ўтиши билан улардан уч нафари профессионал тарзда қиличбозлик билан шуғулланишни давом эттирди. Фақат Собир Рўзиевгагина терма жамоа даражасидаги спортчи бўлиш насиб қилди. 

“Қиличбозлик бу шунчаки қўлни қимирлатиб, қилич ўйнатиш эмас. Спортчи машғулотда яхшигина куч сарфлайди. Машғулотдан кейин эса мушаклар чунонам оғрий бошлайди-ки, буни фақат қиличбозлар билишади. Кўпчлик қиличбозликни оддий, содда ва осон спорт тури деб билади. Аслида ундай эмас”, - дея сўзида давом этди қаҳрамонимиз. 

Ёш Рўзиев илк ютуғига 1966 йили “Самарқанд юдузлари” турнирида эришди. У ўша мусобақада барча рақибларидан устун келиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шундан сўнг унинг фаолиятида кескин юқорилаш кузатилди. Ички ва халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштироки собиқ Иттифоқ терма жамоаси мураббийлари эътиборини ўзига жалб этмай қолмади. 

“Муваффақиятларимда иккинчи мураббийим Иосиф Миркиннинг хизмати беқиёс. Бу мутахассисдан кўп нарса ўргандим. Доимий равишда собиқ Иттифоқ терма жамоасига номзодларнинг кучли ўнталигида юрдим”, - дейди Рўзиев.  

Собир Рўзиев 1972 йили собиқ СССР ўсмирлар терма жамоаси таркибида Испания пойтахти Мадрид шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Бу мусобақани у ҳеч қачон эсидан чиқармайди. Боиси, Собиржон жамоавий баҳсларда олтин медални қўлга киритган, шахсий баҳсларда кучли тўртликдан жой эгаллаганди. Медаллардан бирига илиниш учун эса озгина етмай қолганди. У бронза учун кечган баҳсда франциялик спортчига аламли тарзда имкониятни бой бериб қўйган. Учрашув якунланишига бир неча сония вақт қолганида ҳам 4:1 ҳисобида олдинда борган Рўзиев якунда рақибига ютқазиб қўяди. Мадриддаги жаҳон чемпионатида Халқаро олимпия қўмитасининг ҳозирги президенти Томас Бах, халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов, Беларусь спорти афсонаси Александр Романьков сингари кейинчалик машҳурлик даражасига эришганлар иштирок этган. 1974 йилда Рўзиев собиқ СССР катталар терма жамоасига қабул қилинди ва 1983 йилга қадар унинг тўлақонли аъзоси сифатида фаолият олиб борди. 

Собир Рўзиевнинг халқаро майдондаги асосий ютуқларига ўтамиз. У 1980 йили Москвада ўтган XX Ёзги олимпия ўйинларининг жамоавий баҳсларида кумуш медални қўлга киритган. 1979 йили Мельбурн, 1981 йили Клермон-Ферран шаҳарларида ўтказилган жаҳон чемпионатининг жамоавий рапира баҳсларида олтин медалга сазовор бўлган. 1975 йилда Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилган дунё биринчилигида кумуш медалга эга чиққан. 1977 йили Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан эса бронза медали билан қайтган. 

Собир Рўзиевнинг қиличбозликдаги кўп йиллик меҳнатлари халқаро эътирофга ҳам сазовор бўлган. У Халқаро олимпия қўмитаси, Осиё олимпия қўмитаси ҳамда Миллий Олимпия қўмиталари Ассоциацияси орденлари билан мукофотланган. У турли йилларда Ўзбекистон спорт вазири, Миллий олимпия қўмитаси президенти лавозимларида ишлаган. Узоқ муддат Ўзбекистон қиличбозлик федерациясини бошқарган. 2016 йилнинг 24 октябрь куни Осиё қиличбозлик Конфедерацияси вице-президентлигига қайта сайланган. 

Бугунги кунда Собир Рўзиев нафақада. Бу йил 66 ёшга тўладиган бугунги қаҳрамонизнинг бой тажрибаси, халқаро доиралардаги мавқейидан фойдаланиб қолиш керак. У Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов билан жуда яхши муносабатда. Бундай мавқейга эга ўзбекистонлик функционерлар эса бармоқ билан санарли даражада. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 фев 11:47:56
Chempionatazia
Pahtakor yutadi
   
19 фев 11:47:38
Chempionatazia
Pahtakorga omad 0 1
   
19 фев 11:47:23
Chempionatazia
Pahtakorga omad 0 1
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг