UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0

04 май 18:55
Янгиликлар

Футбол

Зиданнинг ўғли жағини синдириб олди ва ЖЧ-2026'ни ўтказиб юбориши мумкин

"Гранада" дарвозабони Лука Зидан Испания иккинчи дивизиони 37-турида "Альмерия"га қарши ўйинда (4:2) юз қисмидан жиддий жароҳат олди.

Жамоалар 26 апрель куни ўйнашди. Ҳодисалардан бирида 27 ёшли дарвозабон "Альмерия" ҳужумчиси Талис билан тўқнашиб кетди ва ўйинни давом эттира олмади. Зиданга дастлаб мия чайқалиши ташхиси қўйилди, аммо кейинчалик унинг жағи ва ияги сингани маълум бўлди. Дарвозабон ижтимоий тармоқларда муваффақиятли операция қилингани ва тикланишни бошлаганини эълон қилди.

Лука Жаҳон ва Европа чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби Зинедин Зиданнинг фарзанди ҳисобланади. 2025 йилнинг сентябрида дарвозабон спорт фуқаролигини француз фуқаролигидан жазоирликка ўтказди ва октябрь ойида Жазоир терма жамоасига биринчи марта чақирув олди. Энди у жароҳати туфайли ЖЧ-2026'ни ўтказиб юбориш хавфи остида.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Жазоир терма жамоаси гуруҳ босқичида Аргентина, Австрия ва Иордания билан ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг