UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0

05 май 09:15
Янгиликлар

Шахмат

TePe Sigeman 2026. 14 ёшли қардош гроссмейстеримиз пешқадам, Магнус ютқазди, Нодирбек Аржун билан ўйнади

Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли TePe Sigeman 2026 турнирида 4-тур партиялари ортда қолди.

Мусобақада саккиз гроссмейстер бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов ҳамда жаҳон рейтинги етакчиси норвегиялик Магнус Карлсен ҳам бор. Мусобақанинг 4-турида Абдусатторов оқ доналарда ҳиндистонлик Аржун Эригаисига қарши баҳс олиб борди ва ғалабали позицияга чиқиб олган бўлса-да, якунда дуранг билан кифояланди. Мағлубиятсиз серия давом этмоқда.  

Лекин ушбу дурангдан кейин Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринга тушиб қолди. Бунга туркиялик 14 ёшли гроссмейстер Ягиз Каан Эрдоғмушнинг швециялик Нилс Гранделиус устидан қозонган ғалабаси сабаб бўлди. Ягиз Каан 3 очко билан якка карвонбошига айланиб олди. 

Жаҳон рейтинги етакчиси Магнус Карлсен бироз кутилмаганда бу турда мағлубият аламини тотиб кўрди. Норвегиялик шахматчи нидерландиялик Йорден ван Форестга ютқазиб қўйди. Мусобақадаги ягона аёл иштирокчи Чжу Цзинер ниҳоят илк ғалабасини қўлга киритди. Хитойлик шахматчи қиз америкалик Энди Вудвордни таслим этди. 

Тўртинчи турдан сўнг Нодирбек Абдусатторов, Аржун Эригаиси ва Йорден ван Форест ҳисобида 2,5 очкодан бор. Магнус Карлсен 2 очко билан 5-поғонани банд этган. Энди Вудворд ҳисобида ҳам 2 очко бор. Нодирбекнинг 5-турдаги рақиби швециялик Нилс Гранделиус барча учрашувларда мағлубиятга учраган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг