08 янв 07:17
Янгиликлар
Теннис
Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси рейтинги йўқ теннисчига ютқазди
Туниснинг Монастир шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Максим Шин ҳам ушбу мусобақада ўз омадини синаб кўрди. Ҳамюртимиз илк даврадаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди. Максим 68 дақиқа давом этган баҳсда швециялик Оливер Йоханссонга деярли қаршиликсиз мағлуб бўлди - 1/6, 3/6.
Таққослаш учун, Максим Шин ATP рейтингида 981-поғонадан жой олган бўлса, Оливер ҳали рейтингга киритилмаган.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар