UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0 11:28Йен Мачадо Гэрри Эдди Хирн билан шартнома имзолади 0 10:56Топуриянинг мураббийи шогирдининг аҳволи ҳақида маълумот берди 0 10:31Анчелотти Бразилиянинг Шотландияни мағлуб этиб, плей-оффга йўлланма олганига изоҳ берди 0 09:48Теннис маликаларимизнинг ҳар иккиси Уимблдон финалида! 0 09:05"Бутун дунё бу жангни кўришни истайди". Оливейра Гэтжини реваншга чақирди 0 08:19"Махачев бу ҳақда гапирган эди". Кормье UFC'да нега америкалик бўлмаган жангчилар устунлик қилаётганини тушунтирди 0 19:06Бу оддий турнир эмас, бу Жаҳон чемпионати! 0 18:40"Кутяпмиз. Ҳозир кучли бешликдаман. Кейинги жанглар чемпионлик учун бўлиши ҳам мумкин" - Исроил Мадримов 0 18:17"Катта жанг устида ишлаяпмиз" - Иноуэ промоутери навбатдаги жангга ишора қилди 0

01 ноя 15:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

«Ўзбекни синдиришга чақирганми жаҳон чемпионатига? Ўзбекистондан бирорта тирик жон борганми, ҳаққини талаб қиладиган?» – Шаҳобиддин Зоировнинг мағлубиятини мухлислар қандай қабул қилишди?

Жаҳон чемпионатида ҳамюртларимизнинг кечаги баҳсларини бошлаб берган Шаҳобиддин Зоиров ғалати қарорлар билан турнирни тарк этди.

Olamsport.com сайтида боксчимиз ҳақидаги хабарларга кўплаб изоҳлар қолдирилган. Ҳозир биз сайтимизнинг Телеграм ва Инстаграм тармоқларида қолдирилган изоҳларни таҳрирлаган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз. 

-Мураббийларимизнинг айби билан, тўғрироғи, нотўғри ҳисоб-китоб билан ютқазди. 2 раунддан кейин 20:18, 20:18 ва 3 раундда 29:19 бўлиб турибди. Нега урушмайди 3 раундда. Енгдим деб ўйлаб қолди, мураббийлар нотўғри маълумот беришди Шаҳобга. Бу ерда ҳакамларни нима айби бор? 3 раундда урушмай қочиб юрса ҳам Шаҳобга бериш керакмиди?

-Ой маладес дегунча сал бўлса ҳам ҳаракат қил дейиш керак эди, 3 раундда ҳаракат қилмади Шаҳобиддин. Бунга ҳакамлар эмас яққол мураббийлар айбдор.

-Қанақасига жаҳон чемпиони, Олимпиада чемпиони ҳакамларга баҳолаш учун имкон бериши керак. Ҳаммасига ўзи айбдор. Конкрет уриб ташламайсанми… Значит физика яхшимас.

-Боксчилармиз манзилга етиб келишди.

-Шаҳрам, Ҳасанбой ютқазган эди, Шаҳобиддин ютди, буниси ҳақиқий ноҳақлик.

-Ўлаааа… Мана боскчиларни уй-жой, 200 минглаб доллар ва қимматбаҳо машиналар бериб эркалатиб юборишни оқибати.

-Бизни боксчиларимизга хос гапда, раҳматли Ҳожибой Тожибоевни фермерлар ҳақидаги гаплари. Мағлуб бўлса ҳакамлар айбдор, ғолиб бўлса бўлса ўзини кучини билан енгиб чиққан бўлади. Қачон бу спортчиларимиз ва мухлисларимиз ҳақиқатни тан олисни ўрган экана?

-Буларни тадбирга эмас, залга жўнатиш керак.

-Боксчиларни эркалатиб юборди Президент ҳар бирига машина бериб. Семирди. Жамоани алмаштириш керак.

-Мураббийлар вазиятни боксчимизга тушунтиролмагани рост, 2 раунддан кейин вазият қалтислигини яъни 3 та ҳакам 19-19 ҳисоб қайд қилаётган пайт ҳар бир синчков мухлис юракни ушлади, лекин мураббийларимизнинг кўрсатмаларида вазият аниқ етказилмади, нега? Бош мураббий ўзгарганлиги учунми? Ўзи шундай ҳам ҳакамлик масаласи асосий планда бўлган пайт нимага бундай қилинди, жавоб кутамиз федерациядан! Боксчиларимизнинг ҳам тайёргарлиги яхши эмас Куба билан майин машғулот орқали вақтни бефойда ўтказдик деб ўйлайман. Зоиров, Дўсматов сингари боксчиларимиздан умидимиз катта эди, аммо уларнинг формаси 2 йил олдингидек эмас, нимага? Саиджамшид, Нодирдан олтин кутсак бўлади менимча.

-Хоҳлаймизми йўқми Шаҳобиддиннинг даври ўтди. Ёшларга ўринни бериш керак.

-Ўзбекистондан бирорта тирик жон борганми, ҳаққини талаб қиладиган? Ҳаммаёқни ҳаромлаб ташладику ҳакамлари. Ўзбекни синдиришга чақирганми жаҳон чемпионатига?

-Eeee жа zzzzzz қилдинглар «ҳакамлар, ҳакамлар» деб минғирлаб. Ютқазди, ўзини айби билан ютқазди. Баҳона қидирмасдан «ютқазди» деб тан олинглар.

-Зоировни кўзига қарадингларми? Бунақа бўлиши мумкинми дегандек.

-Қозоқ мафияси бор. Ўша ерда юрибди, рингни ёнида. Кеча русларни ҳам олиб чиқишди. Ютқазиб ҳам ютиб кетди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
01 ноя 21:34:47
Олимжон Сидиқов
"2 раунддан кейин 20:18, 20:18 ва 3 раундда 29:19 бўлиб турибди"- шу жойини тахрир қилишда асл мазмунни бўзиб қўйибсизлар "2 раунддан кейин 20:18, 20:18 ва 3та хакамда 19:19 бўлиб турибди" деб фикр билдирилганди. Шу ерда мураббийлар Шохобга 2 раунддан кейин сен ютябсан деб айтишди, лекин вазият қалтислигини, 3-раундда ютқазса жанг бой берилишини айтишмади. Менимча мураббийлар хам 1-раундда хакамлар 3:2, 2-раундда 4:1 Шохобни фойдасига очко беришганини эштгану, лекин 1-раундда Шохобга очко берган хакам, 2-раундда рақибга очко бериши натижасида 3та хакамда хисоб тенглашиб қолганига эътибор беришмади, натижада Шохобга сен ютясан деб айтишди, у эса охирги раундда уришмай кучини тежашга ўтди. Натижаси хаммага маълум...
-1   
01 ноя 17:15:21
SPRINTERshashist
Уринли фикрлар бор
-2   
01 ноя 16:01:24
Юлдуз
Расво килди хакамлар нохаклик бу????
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг