UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0

08 мар 11:26
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУда 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТО

Теглар :  ЎзДЖТСУ8 март
Бугун 7 март куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Маданият саройида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Университетининг профессор-ўқитувчиларидан иборат хотин-қизлар, ишчи-ходимлар ва талаба қизлар таклиф этилган мазкур байрам тадбирида дастлаб университет раҳбарияти уларни байрам билан қутлади. Шундан сўнг бир гуруҳ аёл профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талаба-қизлар университетнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан мукофотланишди. 

Шунингдек, 8 март байрами муносабати билан аёллар ўртасида университет спорт клуби томонидан ташкил этилган "Дўстлик" спартакиадасининг бадминтон, стол тенниси, стритбол, енгил атлетика, волейбол спорт турлари  бўйича беллашувларида кучли учликдан жой олган ўқитувчи ва талабалар ҳам диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Шундан сўнг пойтахтимиздаги миллий академик драма театрининг актёрлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишларига навбат берилди. Таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар кўнгилларга хушнудлик бағишлади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг