UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0

18 ноя 17:04
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУда “Янги Ўзбекистон - янги ғалабалар сари!” шиори остида тадбир ўтказилди + ФОТО

Теглар :  ЎзДЖТСУ
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Спортни бошқариш ва туризм факультети ташаббуси билан “17 ноябрь – Халқаро талабалар куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистон – янги ғалабалар сари!” шиори остида ўтказилган тадбирда Спортни бошқариш ва туризм факультети талабалари тош кўтариш, арқон тортиш, армрестлинг ва шахмат бўйича беллашувларда иштирок этишди.

Университетнинг янгидан барпо этилган кўркам ва шинам кураш залида ташкил этилган беллашувларнинг дастлаб, тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди.

Қизғин ва муросасиз тарзда ўтган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, тош кўтариш баҳсларида 16 килолик тошни юз марта кўтарган Гимнастика назарияси ва услубияти кафедраси талабаси Ш. Шербоев фахрли биринчи ўринни эгаллади. Арқон тортиш мусобақасида энг кучли жамоа – Спорт иқтисодиёти ва менежменти кафедрасидан ташкил топган жамоаси бўлди.

Армрестлинг бўйича 70 кг. вазн тоифасида Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедрасидан Ойбек Мамасиддиқов, 75 кг.да  Алишер Очилов, 80 кг.да Спорт тадбирларини ташкил этиш кафедрасидан Антон Колометов, 90 кг. да Спорт иқтисодиёти ва менежменти кафедрасидан Абдуазиз Раҳимжоновлар ғолиб деб топилди. 

Спортнинг шахмат туридан ўтказилган беллашувда эса жамоавий баҳсларда биринчи ўринни Спорт иқтисодиёти ва менежменти кафедраси жамоаси қўлга киритди. 

Беллашувлар якунига етгач, Университет маданият саройида ғолиб ва совриндор спортчиларни тақдирлаш ҳамда “Халқаро талабалар куни”га бағишланган маданий тадбир ўтказилди.

Юқори савияда ташкил этилган маданий тадбир эл севган таниқли хонандалар, сўз усталарининг бадиий чиқишлари билан бошланиб кетди. Ижро этилган шўх тароналар маданият саройини тўлдириб ўтирган талабаларга унутилмас завқ-шавқ улашди.

Тадбир сўнггида мусобақа ғолиб ва совриндорлари катта саҳнада диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Шунингдек, тадбир доирасида факультетнинг энг фаол талабалари ва уларнинг ота-оналарига ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалари улашилди.

Азизхон ТИЛЛЯХОДЖАЕВ, Спортни бошқариш ва туризм факультети декани, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент: 

- Бугунги тадбирни ўтказишимиздан мақсадимиз, “Халқаро талабалар куни”да университетимиз талабаларини ушбу кун билан қутлаш, қолаверса, талабаларимиз ўртасида ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштиришдан иборат. Факультетимиз талабалари ўртасидаги беллашувлар гувоҳи бўлганингиздек, қизғин тарзда ўтди. Бу каби маънавий-маърифий, спорт тадбирларини  доимий тарзда ўтказишни режалаштирганмиз. Маданият саройимизда бўлиб ўтган тадбирда иштирок этган барча талабаларимизнинг ҳам юз-кўзларида хурсандчилик, янги марралар, янги ғалабалар сари интилаётгани акс этиб тургани биз устозларга ҳам қувонч бағишлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг