UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

22 апр 15:01
Янгиликлар

Бошқалар

ЎзДЖТСУнинг Хитой ва Жанубий Корея олий таълим муассасалари билан хамкорлиги мустахкамланмоқда

Теглар :  Университет
ЎзДЖТСУнинг Хитой ва Жанубий Корея олий таълим муассасалари билан хамкорлиги мустахкамланмоқда.

21 апрель куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига Хитойнинг Пекин спорт университети профессори Янг Биншенг ҳамда Жанубий Кореянинг Ёнг Ин университети профессори (PhD), халқаро тоифадаги ҳакам, Корея жисмоний тарбия жамияти вице-президенти, Корея жисмоний тарбия ассоциацияси вице-президенти Леэ Ҳан Кюнг ташриф буюрди. Даставвал меҳмонлар университетда талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Спорт заллари ва ўқув аудиториялар, янги кутубхона ва талабалар турар жойи билан таништирилди.

Шундан сўнг, ЎзДЖТСУ ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори, профессор Рашид Маткаримов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Камил Баязитов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Шерзод Мирзанов, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Шухрат Тоштурдиев ҳамда университет докторантлари ва мустақил изланувчилар иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ва университет ходимларини келгусида малака ошириш, қўшма дастурлар бўйича ўқув курслари тўғрисида фикрлар ўртага ташланди, қолаверса меҳмонлар ҳозирги кунда дунёга номи таралаётган спортчиларимизга ўз қизиқишларини билдириб ўтишди. Янги ўқув йилидан университет ва Пекин спорт университети ўртасида  ходимларни тажриба алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олинди. Шунингдек, университетга жалб этилган хорижлик мутахассислар, маҳаллий профессор-ўқитувчилар фаолияти, шунингдек ҳамкор университетлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Маълумот учун, профессор Янг Биншенг 2000-2018 йиллар мобайнида Хитой Олимпия тайёргарлик маркази раҳбари лавозимида фаолият юритган. Шу вақтгача унинг муаллифлигида 80 га яқин Scopus ва Springer илмий базаларида мақолалари чоп этилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг