UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

26 июл 07:49
Янгиликлар

Спорт курашлари

Озодбек — Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори!

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги куни юнон-рум кураши бўйича бешта вазнда ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Олимжон Қурбонов ва Бахтиёр Сайфиев мураббийлигидаги 3 нафар классигимиз кечаги баҳсларда жаҳон чемпионати медаллари учун гиламга чиқишди.

Қувонарлиси, саралаш беллашувларида муваффақиятли иштирок этган Озодбек Халимбоев финалга қадар етиб келди. 45 кг вазн тоифасидаги курашчимиз 1/8 финалда исроиллик Амаре Фетенени 7-0, 1/4 финалда арманистонлик Левон Мартиросянни 6-0, 1/2 финалда эса грузиялик Анри Хозреванидзени 11-0 ҳисобида доғда қолдирди. Жаҳон чемпионатининг олтин медали учун кечган беллашувда эса украиналик Никита Дементьевга кичик ҳисобда ютқазиб, кумуш медалга сазовор бўлди. 

60 кг вазндаги курашчимиз Азизбек Йўлдошев бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида россиялик Абдулла Салимовга 0-7 ҳисобида ютқаза туриб, якунда "туше" баҳоси билан соф ғалабага эришди. Аммо, бронза медали учун баҳсда ютқазиб қўйди. 92 кг вазн тоифасидаги Жавлон Тиркашев эса бронза медали учун кечган беллашувда россиялик Тимур Чернишевга имкониятни бой берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг