UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Шон ютишига умид қиламан". Алекс Перейра Стриклендга маслаҳат берди 0 18:42Конкур бўйича халқаро турнир якунланди 0 18:21"Реал" Гарсияни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр 0 18:00Энг кучли қиличбозларимиз Тошкентда жам бўлишди 0 17:39UFC рейтинги янгиланди. Учта вазндаги ўзгаришлар бир саҳифада 0 17:18Istanbul Open. Тимофееванинг ҳам юриши бошланди 0 16:57Кунья МЮ Чемпионлар Лигасига чиққанидан кейин дадил баёнот берди 0 16:36"У "стойка"да ҳам Стриклендни таслим этиши мумкин". Чимаевнинг спарринг шериги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 16:15The Ring. Иноуэ янгиланган рейтингда пешқадамга айланиб олди 0 15:54Усик — Бенавидес жанги ўтказилиши мумкин 0 15:33"Реал" ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди 0 15:12Чимаев: "Стриклендни ҳар куни дўппослардим, балки Шон бундан хафа бўлгандир" 0 14:51Камшибек Конкабаев шу ҳафта проф боксда жанг қилади 0 14:30Яхши янгилик: Велоспортчимиз "Giro d’Italia" нуфузли турнирида иштирок этади 0 14:09Чемпионлик пойгаси авжида. "Арсенал" ва "Ман Сити"нинг АПЛдаги тақвими қандай? 0

25 окт 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пакьяонинг ўғли проф боксда дебют қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ!

Филиппинлик афсонанинг 24 ёшли ўғли Жимель Пакьяо ота изидан бормоқда.

Пакьяонинг тўнғич ўғли 29 ноябрь куни профессионал боксда илк жангини ўтказади. Жимель отасининг афсонавий мураббийи Фредди Роучга тегишли машҳур Wild Card залида ўз машғулотларини ўтказиб келади. Мураббийи - Марвин Самодио.

У 29 ноябрь куни АҚШнинг Калифорния штати Темекула шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида америкалик Брендан Лэллига қарши рингга кўтарилади. Бу жанг Бренда учун ҳам профессионал боксдаги дебют бўлади. Оқшомнинг асосий жанги эса Лоренцо Парра ва Элайжи Пирс ўртасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли Мэнни Пакьяо шу ёзда боксдаги фаолиятини қайта тиклаганди. Ўшанда у 12 раунд тўлиқ давом этган жангда яримўрта вазнда WBC чемпиони Марио Барриос билан дуранг натижа қайд этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг