10 апр 12:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Пакьяонинг RIZIN билан имзолаган шартнома шартлари ошкор бўлди
Япониянинг RIZIN аралаш яккакурашлар лигаси саккиз вазн тоифасида жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо билан шартнома имзолади.
Расмий маълумотда келтирилишича, ушбу шартнома реклама характерига эга ва ҳеч қандай жанг ўтказиш инобатга олинмаган. Бу маълумотни RIZIN промоушени раҳбари Нобуюки Сакакибара ўтказилган махсус матбуот анжуманида тасдиқлаган.
Шартномага кўра, филиппинлик афсона 21 апрель куни ўтказиладиган RIZIN шоусида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади. Ушбу кечада филиппинлик кикбоксчи Фриц Биагтан ўз жангини ўтказади. Унинг рақиби Флойд Мейезер билан жангдан сўнг машҳурликка эришган япониялик кикбоксчи Теншин Насукава бўлади.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар