UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0 13:41"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди 0 13:17Неймарга 10 кун вақт берилди 0

29 сен 13:17
Янгиликлар

Паралимпия

Пара енгил атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида биттадан олтин ва кумуш медалга эга чиқишди

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яна 2 та медални қўлга киритишди.

25 ёшли Ёрқинбек Одилов F57 тоифасидаги найза улоқтириш беллашувларида кумуш медалга эга чиқди. Ҳамюртимиз ўз уринишлари доирасида 52.06 м натижа билан шахсий рекордини янгилаб, вице-чемпионга айланди.

Жаҳон чемпионати

Эркаклар ўртасида найза улоқтириш дастури (Ф57)

1. Муҳаммет Халванди (Туркия) - 53.30

2. Ёрқинбек Одилов (Ўзбекистон) - 52.06

3. Аманоллаҳ Папи (Эрон) - 51.55.

Энди Ёрқинбек ҳисобида Жаҳон чемпионатларининг 2 та медали мавжуд. У 2023-йилда Париж мезбонлигидаги дунё биринчилигида ҳам кумуш медални қўлга киритганди.


Аёллар ўртасида Т12 тоифасидаги узунликка сакраш беллашувларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова эса 5.54 м натижа билан энг яхши бўлди ва барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда мусобақа олтин медалига эга чиқди. Бу Холбекованинг жорий мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Жаҳон чемпионати

Аёллар ўртасида узунликка сакраш дастури (Т12)

1. Ёқутхон Холбекова (Ўзбекистон) - 5.54

2. Лида Лоунела (Финландия) - 5.28

3. Ҳамри Линда (Жазоир) - 5.16.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг