UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Жаҳонгир Нажмиддинов Хитойда мўғулистонлик жангчини мағлуб этди 0 18:34Боксчиларимиз халқаро турнирга йўл олди 0 18:13Етти нафар теннис маликамиз юқорилади. Собиқ биринчи ракеткамиз эса WTA рейтингидан чиқарилди 0 17:52"Реал" ҳимоячиси 2 ҳафтада 6 кг йўқотди 0 17:31Авазбек Холмирзаев чемпионлик жанги ўтказадиган ONE Samurai турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:10"Тўртинчи раундда финиш қилади". Собиқ чемпион Чимаев — Стрикленд жангига тахмин берди 0 16:49Арман Царукян Россия қай томонлама АҚШдан яхшироқ эканини тушунтирди 0 16:28Лэмпард Чемпионшипда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди 0 16:07"Мен Америкадаги энг охиргисиман". Стрикленд Чимаевга мурожаат қилди 0 15:46Ўзбекистон тўрт боксчи билан қатнашадиган Жаҳон кубогида Қозоғистон қандай таркиб билан иштирок этади? 0 15:25Марказий Осиёнинг энг яхши UFC жангчилари рейтинги тузилди, ундан икки ҳамюртимиз ўрин олди (ФОТО) 0 15:04Микель Артета: "Чемпионлик учун кураш тугамади. Биз чемпион бўлишимиз мумкин" 0 14:43Хоккейчиларимизнинг ЖЧ-2027`даги рақиблари маълум бўлди + ФОТО 0 14:22Warsaw Veteran European Cup. Тўрт дзюдочимизнинг бари олтин медаль қўлга киритди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:01Проф боксчимиз Москвадаги турнирнинг асосий жангида ғалаба қозонди 0

17 окт 19:56
Янгиликлар

Бошқалар

Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида навбатдаги қарор қабул қилинди

Теглар :  Паралимпия
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Узбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорига мувофиқ паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ:

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ташкил этилганлиги;

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар, услубчи-йўриқчилар ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-таълим муассасаси этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Қуйидагилар Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

параспорт бўйича фаолият юритаётган тренерлар, йўриқчи-услубчилар ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, бунда халқаро илғор тажрибага эга бўлган мутахассислар ва тренерларни таълим жараёнига шартнома асосида жалб этиш;

касбий маълумотга эга бўлмаган спорт-таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пуллик асосда параспорт бўйича қайта тайёрлаш ва қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш;

 

параспорт бўйича спортчиларни ўқитиш ва тайёрлашнинг барча даражаларида спорт маҳоратидан билим беришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар ўтказиш;

параспорт бўйича қобилиятли ёш спортчиларни аниқлаш ҳамда улар орасидан халқаро спорт майдонларида муносиб қатнашишни таъминлашга қодир бўлган профессионал спортчиларни тайёрлаш маҳорати ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ҳамда самарали ўқитиш дастурлари ва усулларини жорий этиш.

  1. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, институт тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

  1. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Паралимпия        спорт      турлари        бўйича       мутахассисларни          тайёрлаш институти ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

Паралимпия        спорт      турлари        бўйича       мутахассисларни         тайёрлаш институтини ўқитишнинг замонавий услубларини қўллаш кўникмаларига ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича амалий тажрибага эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан биргаликда иқтидорли мутахассислар ҳамда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини профессор- ўқитувчиларини хорижий давлатларда малакасини ошириш чораларини кўрсин.
  2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан биргаликда паралимпия ва нопаралимпия спорт турлари бўйича ўқув адабиётлари, ўқув-методик қўлланмалар, дарсликларни ишлаб чиқсин ва Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини таъминласин.
  3. Спортни ривожлантириш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти тренерлар, ўқитувчилар, жисмоний тарбия инструкторлари,
    йўриқчи-методистлар ва спорт фаолияти йўналишлари бўйича бошқа мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига такдим этиб борсин.
  4. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаши Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти:

фаолиятини молиялаштиришда ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларини жалб этиш;

таълим тизимига етакчи хорижий давлатлар таълим муассасалари тажрибасини жорий этиш ва хорижий экспертларни жалб этиш чораларини кўрсин.

  1. Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 126-уй манзили бўйича вақтинчалик жойлаштирилсин.

Бунда, Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти келгусида Тошкент шаҳрида барпо қилинаётган “Олимпия шаҳарчаси”да жойлаштирилиши назарда тутилсин.

П.Белгилаб қўйилсинки, Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини сақлаш харажатлари учун зарур маблағлар 2022 йилда республика бюджети маблағлари доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

  1. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар нопаралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
  2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини зарур телекоммуникация хизматлари билан ва Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг