UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:03Фьюри – Жошуа жанги бокс тарихидаги энг кассабоп жанглар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади 0 07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0

23 янв 09:09
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" шов-шувли трансферларга қўл урди

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Пахтакор" жамоаси трансфер бозоридаги "қайноқ" харидларни амалга оширди.

Бунга қадар жамоа ўз таркибига ҳимоячи Акром Комилов, ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаевни қўшиб олганди. Шунингдек, клуб "Насаф" билан шартномаси тугаган кипер Санжар Қувватов билан ҳам оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

ОЧЛга тараддуд кўраётган "Пахтакор" клуби Ўзбекистон терма жамоасининг бир йўла икки нафар аъзоси саналган футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга эришди.

Дастлабки харид тўғридан-тўғри рақиби ва рақобатдоши саналган "Локомотив" тўпурари Марат Бикмаев бўлди. "Темирйўлчилар" билан шартномаси тугаган ҳужумчига "шерлар" қизиқарли таклиф билан чиқишди ва ҳужумчини кўндира олишди. Бикмаев олдида Малайзиядан катта маошли таклиф бўлишига қарамасдан "Пахтакор" собиқ футболчиси ортга қайтаришга эришди.


Иккинчи трансфер биринчисиданда шов-шувлироқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси вингери ва "Анжи" футболчиси саналган Достон Ҳамдамов ҳам "Пахтакор" билан келишувга эришди. Янги мавсумдан эътиборан Осиё Кубогида порлаган футболчи фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради.

Шунингдек, клуб шартномаси якунига етган икки нафар аъзоси Жалолиддин Машарипов ва Егор Кримец билан ҳам янги битим имзолади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
23 янв 12:06:44
Draik
Почти терма жамоани йегиб куйибди
   
23 янв 11:37:33
Bexzod Abduraximov
Шунчаки супер!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг