UZ

Сўнгги янгиликлар

10:14Боксчиларимизнинг Жаҳон кубогидаги ғолибона юриши давом этмоқда 0 09:53"Реал"га қарши ўйинга бир ҳафта қолганда "Арсенал"нинг асосий марказий ҳимоячиси жароҳат олди 0 09:27Ирландия парламентининг катта қисми сайловда Макгрегорга овоз беришдан бош тортишини билдирди 0 09:05Хоккей бўйича жаҳон чемпионати олдидан: Дастлабки рақибимиз – Қувайт 0 08:39Рамазон Темиров шахсий ҳаётига оид катта янгиликни эълон қилди. UFC жангчиси уйланяпти 0 08:18"Реал Мадрид" "Бернабеу"даги 120 дақиқалик триллерда ўзига керакли ҳисобни қайд этиб, Испания кубоги финалига йўл олди! 0 07:55Сунъий интеллект Париж Олимпиадасининг ўзбекистонлик чемпионларини тасвирлади (ФОТО) 0 21:34Хоккей. Гампр жаҳон чемпионатининг расмий маскоти бўлади 0 19:23Аморим Брунуга "Реал" томонидан қизиқиш бўлаётганига муносабат билдирди 0 19:02Эдди Хирн Дмитрий Биволнинг эҳтимолий рақибини айтди 0 18:39WBC президенти Бивол ва Бенавидес жанги бўйича музокаралар ҳақида гапирди 0 18:30Хоккей. Арманистон ва Чехия термалари куч синашди 0 18:17Саудия Арабистони клублари Винисиусга Роналдуникидек шартнома таклиф қилмоқда 0 17:52Забит Магомедшариповнинг ММА'га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалди 0 17:28PFL асосчиси Усик ва Пол ўртасида жанг ўтказиш ғоясини илгари сурди 0

04 фев 10:40
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қизиқарли!

Пекин-2022. Очилиш маросимида бизни нималар кутмоқда?

Теглар :  Пекин-2022
Бугун ХХIV қишки Олимпия ўйинлари расман старт олди.

Бир неча соатлардан сўнг эса Пекин миллий стадионида 2022 йилги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар замонавий технологиялар ёрдамида саҳналаштирилган қизиқарли  ва махсус эффектли очилиш маросимини ваъда қилишмоқда.

Ёдингизда бўлса бундан 14 йил аввал Хитойда ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган эди. Ўшанда очилиш маросими ўзининг кўлами ва ёрқинлиги билан мухлисларни лол қолдирганди. Бу сафар ташкилотчилар нималарни ваъда қилишмоқда? Очилиш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтади? Бу ҳақида бироз сўз юритамиз.

Тиғиз тақвим туфайли Олимпиадада индивидуал йўналишлар бўйича беллашувлар 2 февраль куни старт олди, расмий очилиш маросими эса 4 февраль кунига белгиланган. 

Тадбир 2008 йилги ёзги Олимпия ўйинлари очилиш маросими ўтказилган – "Қуш уяси" номи билан машҳур бўлган Пекин миллий стадионида бўлиб ўтади.  

Маросим Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. Ўзбекистонда ушбу тадбирни "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этиши режалаштирилган. Очилиш маросими бир ярим соат давом этиши кутилмоқда.


2022 йилги Олимпиаданинг очилиш маросимида нималар содир бўлади?

Тадбир дастури қатъий равишда сир тутилган бўлсада,  ташкилотчилар маросимнинг баъзи тафсилотлари ҳақида гапириб беришди. 2008 йилги Ўйинларда бўлгани каби, учта "Оскар" мукофотига номзод бўлган режиссёр Чжан Имоу маросимни бошқаради.

Афсуски, коронавирус туфайли очилиш маросими спектакли 2008 йилдагидек томошабинлар сони бўйича унчалик катта бўлмайди. Ўшанда спектаклга 15 минг актёр жалб қилинган бўлса, ҳозир бор-йўғи уч минг нафар актёр тадбирда иштирок этади. Аммо ташкилотчилар бу ҳолатни замонавий технологиялар ва ҳаяжонли махсус эффектлар ёрдамида қопланишига ваъда беришмоқда.

"Олимпия машъаласини ёқиш - бутун ҳаракатнинг якуни ҳисобланади. Бундан ташқари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва атмосферага карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш сценарийсига катта эътибор қаратилмоқда", - дея таъкидлади Чжан Имоу.

Маросимнинг асосий мавзулари экология, дунё тинчлиги, олимпия тамойиллари, асосий тушунча эса инсоният тақдири муштараклигидир. Шу боис, Имоунинг фикрича, Пекин Олимпиадаси тежамкор, хавфсиз ва ранг-баранг бўлади. Олимпиаданинг очилиш маросими санаси Хитойда қишлоқ хўжалиги мавсумининг бошланишига тўғри келади, бу «личунь», яъни «баҳор бошланиши» деган маънони англатади. Маросим давомида бу мавзу ҳам очиб берилади. Ташкилотчилар ваъда қилаётган асосий нарса шундаки, шоу Ўйинларнинг "Биргаликда умумий келажак учун" шиорига мос келади.

2022 йилги Олимпиаданинг очилиш маросимида кимлар иштирок этади?

Рангли шоу дастуридан ташқари миллий терма жамоаларнинг анъанавий паради ҳам бўлиб ўтади. Унда 95 давлатдан келган спортчилар иштирок этишади. Олимпиадада Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг санкциялари туфайли россияликлар Россия олимпия қўмитаси (РОC) номи билан қатнашади. Очилиш маросимида Россия терма жамоаси РОҚ байроғи остида майдонга чиқади.

Тадбирда турли давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг давлат раҳбарлари иштирок этиши ҳам режалаштирилган. Албатта, Хитой раҳбари Си Сзинпин маросимда қатнашади.. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу маросимда иштирок этиши маълум бўлганди. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ҳам Хитойга ташриф буюриши кутилмоқда. Бундан ташқари, Миср, Польша, Сербия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Аргентина, Камбоджа, Саудия Арабистони, Люксембург, Монако ва бошқа давлат раҳбарлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Очилиш маросимида ХОҚ президенти Томас Бах, БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш, БМТ Бош Ассамблеяси президенти Абдулла Шахид, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳан Гебреесус ва бошқалар қатнашиши кутилмоқда.

Бироқ Европа ва Шимолий Америка давлатларининг қатор етакчилари Пекинга бормайди. Баъзи мамлакат раҳбарлари дипломатик бойкот туфайли, баъзилари эса коронавирус билан боғлиқ оғир вазият сабабли буни рад этишган.

Бугун соат 17:00 да бошланадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимини асло ўтказиб юборманг. Тўрт йилликнинг нуфузли мусобақаси бўлган оқ Олимпиаданинг тарихий жараёнига ўзингиз гувоҳи бўлинг.


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг