UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Тимофеева ортиқча қийинчиликсиз "Уимблдон"нинг иккинчи даврасига чиқди 0 19:05Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:26"Реал" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади 0 17:53Уимблдон. Камилла Раҳимова мусобақани ғалаба билан бошлади 0 17:25Усик сўнгги жангини кимларга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди 0 16:33"Жангни қабул қил". Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мурожаат қилди 0 15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0

05 фев 18:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пекин-2022 қишки Олимпиаданинг машъаласи тақдим қилинди

Теглар :  Пекин-2022
Кеча Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг стартига роппа-роса 1 йил қолгани ҳақида маълум қилган эдик.

Ушбу сана муносабати билан Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари ташкилотчилари бўлажак мусобақа машъаласининг тақдимотини ўтказишди.

Машъала Хитойнинг “Синопес” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган углерод толасидан тайёрланган, вазни энгил ва юқори ҳароратга чидамли. Олимпиада рамзининг ушбу кўриниши спираль шаклида пастдан юқорига кўтарилган иккита тасмага ўхшайди. Улардан бири қизил, иккинчиси кумуш рангда. Манбаларнинг таъкидлашича, «кумуш ва қизил ранглар муз ва олов учрашувини англатади». Машъалада Пекин-2022 рамзи ва Олимпия ҳалқалари, булут ва қор парчалари нақшлари тасвирланган.

Паралимпия қишки ўйинлари учун худди шундай машъала дизайни ишлаб чиқилган, аммо у қизил ва олтин рангларда. 25 январь куни ХХР раиси Си Цзиньпин ХОҚ раҳбари Томас Бах билан телефон орқали суҳбат чоғида пандемия келтириб чиқарган қийинчиликларга қарамай, Хитой ҳукумати 2022 йилги ўйинларни ўтказмоқчи эканини маълум қилган.

XXIV қишки Олимпия ўйинлари Пекин шаҳрида 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади. Хитой пойтахти Олимпиадани ўтказиш учун 2015 йил 31 июлда Куала-Лумпурда бўлиб ўтган ХОҚ сессиясида танланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг